Давлат кадастри тушунчаси ва унинг мазмунини ёритиб беринг? аниқ тарифлар билан
Download 83.76 Kb.
|
KADASTR ASOSLARI
Kadastr massivlari- Kadastr zonasi hududi kadastr massivlariga bo‘linadi.
Qishloq, ovul kadastr zonasi hisoblangan hollarda qishloq aholi punktlari, qishloq xo‘jaligi maqsadidagi va boshqa maqsaddagi yer massivlari kadastr massivlari sifatida qabul qilinadi. Tuman bo‘ysunishidagi shahar (shaharcha), shahar tumani yoki shaharning bir qismi kadastr zonasi hisoblangan hollarda mahalla kadastr massivlari sifatida qabul qilinadi, bunda kadastr massivlari chegarasi kadastr mavzelarining tashqi chegaralari bo‘ylab o‘tishi va aholi punktlarining ko‘chalari yoki tashqi chegaralari bilan mos kelishi kerak. Kadastr massivlari kadastr zonasi hududini uzilishlarsiz va kesib o‘tishuvlarsiz qoplashi kerak. 54. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр объектларини ҳисобга олиш деганда нимани тушунасиз? Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ва тасдиқланишининг юридик ҳужжати ҳисобланади. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотларни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир. Кадастр объектларини ҳисобга олиш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли бўлинмалари томонидан кадастр объектларининг чегаралари доирасида, шунингдек, аҳоли пунктлари, туманлар, минтақалар, табиий ва иқтисодий тегралар ҳамда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича уларнинг амалдаги ҳолати ва улардан фойдаланилишига кўра олиб борилади. 55. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади? (аниқ мисоллар билан тушунтиринг) Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт. Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади. 56. Кадастр объектларини бирламчи ҳисобга олиш қаерда амалга оширилади? (аниқ мисоллар билан тушунтиринг) 57. Кадастр объектларини миқдор тавсифлари нима? (аниқ мисоллар билан тушунтиринг) 58. Кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш қандай амалга оширилади? (аниқ мисоллар билан тушунтиринг) 59. Кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш қандай амалга оширилади? (аниқ мисоллар билан тушунтиринг) 60. “Кадастр съёмкаси” нима учун ўтказилади? 61. Кадастр рақами нима? (мисоллар билан келтиринг)
Download 83.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling