Давлат кадастри тушунчаси ва унинг мазмунини ёритиб беринг? аниқ тарифлар билан


Download 83.76 Kb.
bet3/8
Sana25.04.2023
Hajmi83.76 Kb.
#1396550
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
KADASTR ASOSLARI

(давлат кадастрлари турлари ҳақида маълумот беринг)

Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар киради:



  • давлат еркадастри;

  • фойдали қазилма конлари, белгилари ватехноген ҳосилалар давлат кадастри;

  • давлат сув кадастри;

  • давлат ўрмон кадастри;

  • ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;

  • ҳайвонот дунёси давлат кадастри;

  • муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;

  • бинолар ваиншоотлар давлат кадастри;

  • давлат шаҳарсозлик кадастри;

  • гидротехника иншоотлари давлат кадастри;

  • тарихий вамаданий ёдгорликлар давлат кадастри;

  • автомобиль йўллари давлат кадастри;

  • темир йўллар давлат кадастри;

  • транспорт қувурлари давлат кадастри;

  • алоқаобъектлари давлат кадастри;

  • энергетика объектлари давлат кадастри;

  • чиқиндиларни кўмиб ташлаш ваутиллаштириш жойлари давлат кадастри;

  • табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;

  • техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;

  • картография-геодезия давлат кадастри;

  • ҳудудлар давлат кадастри.

Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин.

22. Давлат кадастрларига доир ахборотни тақдим этиш қандай асосда амалга оширилади?


Давлат кадастрларига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.
Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

23. Давлат кадастрларини юритиш деганда нимани тушунасиз? (аниқ мисоллар билан


тушунтиринг)

Давлат кадастрларини юритиш тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат кадастрларини юритишга қуйидагилар киради:
кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;
кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;
фойдаланувчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.

24. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви қайси органлар томонидан амалга


оширилади? (ЎзРнинг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни (15.12.2000), 8-модда)
O’zbekiston Respublikasining 2000 yil 15 dekabrdagi O‘RQ-171-II son
“Davlat kadastrlari to`g`risida”gi Qonunining 8-moddasida Davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi davlat boshqaruvi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, maxsus vakolatli organ солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги va mahalliy davlat hokimiyati organlariнинг davlat kadastrlarini yuritish sohasidagi vakolatlari belgilab qo’yilgan.

25. Давлат кадастрларини юритишга нималар киради? (ЎзРнинг “Давлат кадастрлари


тўғрисида”ги Қонуни, 12 модда)

Давлат кадастрларини юритишга қуйидагилар киради:
кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;
кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;
фойдаланувчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.
Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишлари шарт.
Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат кадастрлари юритилишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

27. Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принципларини айтинг.


Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
кадастр объектларининг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;
фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;
кадастрга доир ахборотни шакллантириш услубиятининг ягоналиги;
кадастрга доир ахборотнинг аниқлиги;
кадастрга доир ахборотнинг ҳамма учун очиқлиги.

32. Давлат кадастрларининг ягона тизими деганда нимани тушунасиз?


Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) - давлат кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи кўп мақсадли ахборот тизимидир. авлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг фаолияти учун зарур бўлган барча турдаги давлат кадастрлари ахборотлари билан тезкор таъминлаш учун мўлжалланган.
Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган кадастрлар объектларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, картография-геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маълумотлари, давлат кадастрлари маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам жамланади.
Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегараларда ҳар бир ҳисобга олинган ер юзаси участкаси учун унинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда табиий баҳолаш, хўжаликлар ва бошқа кадастрлар объектлари тўғрисида ҳужжатлаштирилган маълумотлар бўлиши керак.
33. Давлат сув кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг.
Мазмуни: Davlat suv kadastri yagona davlat suv fondini tashkil etuvchi suv obyektlari, suv resurslari, suv rejimi, sifati va undan foydalanish haqidagi, shuningdek, suvdan foydalanuvchilar to‘g‘risidagi tartibga solingan, doimiy to‘ldirib boriladigan va zarurat bo‘lganda aniqlashtiriladigan ma’lumotlar to‘plamini o‘z ichiga oladi.
Объекти: Yerusti va yerosti suv obyektlari va ularning resurslari Davlat suv kadastrining obyektlari hisoblanadi. Kadastr predmeti bo‘lib, tabiiy suv resurslari, ulardan miqdor va sifat ko‘rsatkichlari bo‘yicha foydalanish har tomonlama o‘rganish va baholash, suvdan foydalanish huquqini va suvdan xo‘jalik maqsadlarida foydalanishni ro‘yxatdan o‘tkazish uchun xizmat qiladi.
Субъекти: O`zbekiston Respublikasi Suv хo’jаligi vаzirligi, (Uzgidrоmеd mаrkаzi, Gеоlоgiya vа minеrаl rеsurslаr dаvlаt qo’mitаsi)
34. Давлат ўрмон кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг.
Мазмуни: Davlat o‘rmon kadastri –kadastr obyektlarining, geografik holati, huquqiy maqomi,miqdor va sifat tavsiflari hamda iqtisodiy bahosi to‘g‘risidagi yangilab boriladigan ishonchli axborotlar tizimidir.
Объекти: O‘zbekiston Respublikasi hududida joylashgan barcha o‘rmonlar o‘rmon kadastrining obyektlari hisoblanadi.
Субъекти: O‘zbekiston Respublikasi O‘rmon xo’jaligi давлат qo‘mitasi.
35. Давлат шаҳарсозлик кадастрининг мазмуни, объекти ва ваколатли органларини айтинг
Мазмуни: Davlat shaharsozlik kadastri – ushbu kadastr obyektlari,ularning geografik holati, huquqiy maqomi, miqdor va sifattavsiflari hamda iqtisodiy bahosi to‘g‘risidagi yangilab boriladigan ishonchli ma’lumotlar tizimidir.
Объекти: Shaharsozlik faoliyati amalga oshiriladigan aholi punktlari, qishloqlar va ular orasidagi qismlari Davlat shaharsozlik kadastrining obyektlari hisoblanadi.
Субъекти: O‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi

36. Ер участкаси кадастр рақамининг таркиби ва уни шакллантириш тартибини айтинг.


Ер участкасининг кадастр рақамини шакллантириш ер участкаси кўчмас мулк объекти сифатида шакллантирилган ва унинг чегаралари туман (шаҳар) навбатчи индексли кадастр харитаси (режаси)га киритилганидан кейин бошланади.
Ер участкалари билан, мавжуд чегараларнинг ўзгариши ва янги участка(лар)нинг шакллантирилиши билан боғлиқ равишда мазкур участкани бўлиш ёки унинг бошқа(лари)си билан қўшилиб кетишини келтириб чиқарувчи операцияларни амалга ошириш вақтида уларга белгиланган тартибда янги кадастр рақамлари берилади.
Илгари берилган кадастр рақамлари йўқотилган ҳисобланади ва улардан қайта фойдаланилиши мумкин эмас.

37. Ер участкаси нима, унга таъриф беринг.\


Ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир.
Ер участкасининг чегараси планларда (чизмаларда) қайд этилади ва натурада (жойнинг ўзида) белгиланади. Ер участкасининг майдони натурада (жойнинг ўзида) чегара белгиланганидан кейин аниқланади.
Ер участкаси бўлинадиган ва бўлинмайдиган бўлиши мумкин.
Ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ва ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда қисмларга бўлиш мумкин бўлган ва бу иш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши мумкин бўлган ер участкаси бўлинадиган ер участкаси ҳисобланади.
Фойдаланиш мақсадига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган ер участкаси бўлинмайдиган ер участкаси ҳисобланади.

38. Ер участкаси, бино ва иншоотлар кадастр рақамиларини шакллантириш тартиби қандай? (аниқ


мисоллар билан тушунтиринг)

Yer uchаstkаlаri, binоlаr vа inshооtlаrni O’zbеkistоn Rеspublikаsidа idеntifikаsiyalаsh tizimi yagоnа prinsip bo’yichа yarаtilаdi, ungа yer uchаstkаsining kаdаstr rаqаmi аsоs qilib оlinаdi. Kаdаstr rаqаmi – bu yer uchаstkаsi, binо vа inshооtgа tеgishli O’zbеkistоn Rеspublikаsi hududidа tаkrоrlаnmаydigаn rаqаmdir. U yer uchаstkаsi, binо vа inshооt yagоnа оb’еkt sifаtidа mаvjud bo’lgunigа qаdаr sаqlаnib qоlinаdi.
Kаdаstr bo’yichа rаqаmlаsh tizimi yer uchаstkаlаri, binоlаr vа inshооtlаrning kаdаstr rаqаmlаrini idеntifikаsiyalаsh vа hisоbgа оlishning yagоnа tizimigа birlаshtirilаdi vа yaхlit ko’rinishdа yozilаdi.
39. Ер участкаси, бино, иншоот кадастр рақамининг мажбурий элементлари нималардан иборат?

Download 83.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling