Давлат молиявий назоратининг мазмуни, вазифалари ва аҳамияти. Давлат молиявий назоратининг принциплари


Бюджет назорати тизими ўзида қуйидаги элементларни мужассамлаштиради


Download 1.54 Mb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1562479
1   2   3   4   5   6   7
Бюджет назорати тизими ўзида қуйидаги элементларни мужассамлаштиради:

Юқорида санаб ўтилган элементлар йиғиндиси бюджет назорати механизмини ташкил этади ва у молия (бюджет) қонунчилигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Бюджет назоратининг субъектлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари
(парламент назорати) ҳамда ҳукумат ва давлат бошқаруви (ижро) органлари (маъмурий назорат), Молия вазирлиги, Ғазначилик, ҳудудларнинг молия органлари, бюджет маблағларининг бош тасарруфчилари ва бошқалардир.
Бюджет назорати объектларига солиқ-бюджет соҳаси ва бюджет жараёнигина эмас, балки бозор муносабатлари субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти жараёни ҳам тўлиқ киради.
Бюджет назорати предметига қуйидагилар киради: бюджет жараёнининг барча босқичлари; бюджетга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушиши; бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар; солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар; бухгалтерия (молиявий) ҳисоби ва ҳисоботи; мақсадли бюджет жамғармалари; дотациялар; субвенциялар; ссудалар; трансфертлар; товар-моддий бойликларини айирбошлаш ва текинга бериш; божхона қиймати ва бошқалар.
Давлат молиявий назоратини ўтказишнинг қонунийлиги ва мустақиллиги, шунингдек давлат молиявий назорати натижаларининг ишончлилиги ва холислиги давлат молиявий назоратининг принципларидир.

1-расм. Давлат молиявий назоратининг принциплари
Молиявий фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланган бюджет назоратига қонунийлик, режалилик, тизимлилик, узлуксизлик, самаралилик, ошкоралик, мустақиллик, объективлик ва лаёқатлилик принциплари хосдир.
Қонунийлик принципи Конституция билан белгиланган бўлиб, давлат ва унинг барча органлари (шу жумладан назорат органлари) қонунга мувофиқ фаолият юритишини, жамият ва фуқарорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишиини таъминлашини назарда тутади ва пул маблағлари жамғармаларининг яратилиши, тақсимланиши ва улардан фойдаланиш жараёни молия ва бюджет қонунчилиги нормалари билан муфассал тартибга солинишида намоён бўлади.
Режалилик принципи давлатнинг молиявий фаолияти молия-режа ҳужжатлари (давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бюджетлари, бюджет ташкилотлари сметалари, давлат корхоналарининг даромадлар ва харажатлар баланси) тизимига асосланганини англатади, уларни тузиш, тасдиқлаш, ижро этиш тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Тизимлилик принципи назорат тадбирларини ўтказишда назорат объек-тининг барча томонлари ва унинг ўзаро алоқалари вертикал ва горизонтал бошқарув тизимлари бўйича кўриб чиқилишини назарда тутади.
Узлуксизлик принципи барча назорат объектлари (бошқариладиган тизим) назорат субъектлари (тизимни бошқарувчилар) томонидан доимий равишда амалга ошириладиган дастлабки оператив ва даврий назорат, уларнинг фаолиятлари шартлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланган муддатларда назорат остида бўлишини англатади. Бу режалар ва вазифаларнинг бажарилиши устидан доимий кузатишни, белгиланган кўрсаткичлардан оғишлар аниқланганда фаолиятга тузатишлар киритиш чоралари кўрилишини таъминлайди.
Назоратнинг самаралилиги принципи молия-хўжалик фаолиятидаги меъёрдан оғишларни ва уларнинг сабабларини ўз вақтида ва тўлиқ аниқлашда, шунингдек юз берган салбий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш ва этказилган моддий зарарни ўз вақтида қоплашда намоён бўлади.
Ошкоралик принципи жамият эътиборига оммавий ахборот агентлиги орқали турли молиявий-режа ҳужжатлари лойиҳаларини, уларнинг ижроси бўйича берилган ҳисоботларни, молиявий фаолиятни текшириш ва тафтиш қилиш натижалари мазмунини этказишда намоён бўлади.
Мустақиллик принципи назорат қилувчи органнинг молиявий мустақиллигини, назорат органлари раҳбарларининг ваколат муддатлари парламентникига нисбатан узунлигини, уларнинг мақоми Конституция билан белгиланганлигини кўрсатади.
Объективлик ва лаёқатлилик (компетентлик) принципи назорат натижалари, текширилган фактларнинг мазмуни қонунлар, йўриқномалар ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини назорат қилишни тартибга солувчи бошқарув органларининг
фармойишлари билан солиштириш асосида тўғри, тўлиқ ва объектив тушунтирилишини назарда тутади. Бу принцип назоратчи-тафтишчилар касбий маҳоратининг юқорилигини ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя қилишларини тақозо этади.




Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling