чиқарилган солиқни тўлаш муддати қачон?
Жавоб: Ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай.
701-савол: Кўчмас мулк ижара шартномаси солиқ органларида
ҳисобга қўйилса, дастлабки декларaция тақдим этиладими?
Жавоб: Йўқ, тақдим этилмайди.
702-савол: Ўзбекистон Республикасининг резиденти мақомини олган
солиқ тўловчи норезидент мақомида тўлаган солиқ суммасини қайтариб
олишга ҳақлими?
Жавоб: Фақат резидент мақомини олган солиқ давридаги тўланган
солиқлар қайта ҳисоб-китоб қилинади.
703-савол: Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган чет
эллик жисмоний шахс жорий йилнинг 1 февралига қадар чет элга доимий
яшашга чиқиб кетса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларaция
тақдим этадими?
Жавоб: Тақдим этилмайди
704-савол: Нодавлат
мактабгача
таълим
ташкилотлари
ва
мактабларга тўланадиган тўловлар даромад солиғидан озод этиладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ-60-сон Фармони 4-банди “а” кичик бандига асосан жорий йилнинг
1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга
фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган
тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ
БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
705-савол. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон
қарорига асосан янги рўйхатдан ўтаётган юридик шахслар давлат
рўйхатидан ўтган санадан бошлаб қанча муддатда аризада кўрсатилган
ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини
давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шартлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |