Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

764-савол: Юридик 
шахслар ҳисоб маълумотларини солиқ 
органларига мурожаат қилмасдан ўзгартира оладими? 
Жавоб: Юридик шахслар ўзининг шахсий кабинетидаги ҳисоб 
маълумотлари бандидан раҳбари, хисобчиси, асосий фаолият тури ҳамда 
тегишли вазирлиги тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш киритиши 
мумкин
765-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон 
қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун қанча муддат белгиланган? 
Жавоб: Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш реал 
вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақт давомида амалга оширилиши 
керак. 
766-савол: Фаолиятини 
доимий 
муассаса 
орқали 
амалга 
оширадиган чет эл юридик шахcларини ҳисобдан чиқариш қандай 
тартибда амалга оширилади? 
Жавоб: Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган чет эл 
юридик шахcи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини тугаллаган 
кундан эътиборан ўн беш календар кунидан кечиктирмай ҳисобдан чиқариш 
тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ариза тақдим этади. 
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўттиз календар кунидан кўп 
бўлмаган бўлмаган муддатда чет эл юридик шахсининг молия хўжалик 
фаолияти текширилади ҳамда чет эл юридик шахсларини белгиланган 
шартлар бажарилган тақдирда ҳисобдан чиқарилади. 
767-савол: Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини 
ҳамда алоҳида бўлинмаларини давлат солиқ хизмати органларида 
ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатиш 
маъмурий регламенти қайси қарор асосида тасдиқланган? 
Жавоб: Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 
2 апрелда “Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат 
хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш 
тўғрисида”ги 150- сон Қарори билан тасдиқланган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling