759-савол: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонга асосан жисмоний шахсларни давлат
солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қандай ўзгариш киритилди.
Жавоб: Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2021 йил
23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонга асосан 2021 йил 1 июлдан жисмоний
шахсларни СТИР билан ҳисобга олиш тартиби бекор қилиниб ЖШШИР
орқали ҳисобга олинадиган бўлди.
760-савол: Нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан
ўтказиш қайси орган томонидан амалга оширилади?
Жавоб: Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
Адлия
органлари
томонидан рўйхатидан ўтказилади.
761-савол: Чет
эл
юридик
шахсларининг
Ўзбекистон
Республикасидаги доимий муассасалари қайси орган томонидан ҳисобга
қўйилади?
Жавоб: Чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги
доимий муассасалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
томонидан ҳисобга қўйилади.
762-савол: Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва
бошқариладиган тижоратчи ташкилот қандай корхона деб эътироф
этилади?
Жавоб: Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган
ва бошқариладиган тижоратчи ташкилотлари Хусусий корхона ҳисобланади.
763-савол: Ўзбекистон
Республикасининг
“Фирма
номлари
тўғрисида”ги қонунига асосан фирма номида қандай белгилар
кўрсатилмаслиги керак?
Жавоб: Фирма номида қуйидаги белгилар кўрсатилмаслиги керак:
- Давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат
нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
- Тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг
тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсaциз;
- Фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан
мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган
белгилар ҳамда жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ
принципларига зид бўлган белгилар;
153
Do'stlaringiz bilan baham: |