Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор
-савол. Солиқ органларининг асосий ҳуқуқларини айтиб беринг
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
Аттестация саволлари 2022
83-савол. Солиқ органларининг асосий ҳуқуқларини айтиб беринг.
Жавоб: Солиқ органлари қуйидагиларга ҳақли: солиқ тўловчилардан ва учинчи шахслардан солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни (ахборотни), шу жумладан электрон тарзда тақдим этишини талаб қилиш; -ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ текширувлари ва бошқа солиқ назорати тадбирларини ўтказиш; -ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечириш; -мол-мулкни инвентаризaция қилиш ва бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларнинг назорат ўлчовларини ўтказиш; -қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кассани ва товар-моддий бойликлар ҳамда ҳужжатлар сақланадиган жойларни икки кундан ортиқ бўлмаган муддатга, икки кундан ортиқ муддатга эса, суд қарори бўйича муҳрлаш; солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни ва электрон ахборот жисмларини олиб қўйиш; фото ва видеотасвирга тушириш, тушунтиришлар ҳамда бошқа маълумотларни олиш; таржимонни, экспертни жалб этиш ва экспертиза тайинлаш; 20 солиқ тўловчи ҳисоб ҳужжатларини йўқотган ёки йўқ қилган ҳолларда солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлаш; 84-савол. Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер солиғи қандай ставкада қўлланилади? Жавоб: Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш бино, яшаш учун мўлжалланмаган иншоот, ишлаб чиқариш майдонларининг 50%дан кўпроғидан фойдаланилмаган бўлса, бўш турган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони сифатида эътироф этилади. Бундай объектлар мулкдорига мол-мулк ва ер солиғи ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади. Бунда: 3 ойга қадар 2 баравар; 3 ойдан сўнг 5 баравар; 6 ойдан сўнг 10 баравар; 12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварида ҳисобланади. Фойдаланилмаётган объект ишга туширилганда таъсирчан механизм натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси мулкдорга қайтарилади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling