17
75-савол. Хусусий юридик фирма бошқа юридик фирмага бинони
ижарага беришда ижара нархини мустақил белгилаш ҳуқуқи борми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
Республикасининг 2019-йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021-йилларга бюджет
мўлжаллари
тўғрисида”ги
қарорининг
(ПҚ-4086-сон
26.12.2018)
24-бандига асосан мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни
солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови
суммасидан келиб
чиққан ҳолда, лекин юридик шахслар учун – давлат кўчмас мулкидан
фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган
миқдорда белгиланади.
76-савол. Солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб
тўлаш имкониятини бериш шартларини айтиб ўтинг.
Жавоб Солиқни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб
тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, башарти унинг молиявий аҳволи ушбу
солиқни белгиланган муддатда тўлаш имконини бермаса, бироқ кўрсатилган
шахсда бундай солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
учун берилган
муддат мобайнида тўлаш имконияти юзага келади деб тахмин қилиш учун
етарлича асослар мавжуд бўлса, берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: