Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Ижтимоий солиқни тўловчилар кимлар?


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

93-савол. Ижтимоий солиқни тўловчилар кимлар? 
Жавоб: Ижтимоий солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф 
этилади: 
-Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари; 
-Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга 
оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, 
чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари
-ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари. 
(тадбиркорлик фаолиятини ва якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш) 
94-савол. Якка тартибдаги тадбиркорларга таъриф беринг. 
Жавоб: Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил 
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс 
якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади. 
95-савол. Қандай компаниялар назорат қилинадиган чет эл 
компаниялари ҳисобланади?
Жавоб: Солиқ солиш мақсадида бир вақтнинг ўзида қуйидаги 
шартларга жавоб берадиган чет эл юридик шахси назорат қилинадиган чет эл 
компанияси деб эътироф этилади: 
- чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти 
деб эътироф этилмайди
- Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф 
этиладиган юридик ва жисмоний шахслар чет эл юридик шахсини назорат 
қилувчи шахслар ҳисобланади. 
96-савол. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари кимлар? 
Жавоб: Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир 
вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар 
эътироф этилади: 
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи 
қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи 
ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб 
чиқарган қишлоқ хўжалик хомашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни 
реализaция қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами 
даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса; 
- ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling