21
солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонунчиликни
ижро этишида
ёрдам бериши, солиқ тўғрисидаги қонунчилик нормаларини ва солиқ
имтиёзларини қўллаш тартибини тушунтириши;
солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактларини таҳлил
қилиши ва баҳолаши, солиққа оид ҳуқуқбузарликларга
олиб келадиган
сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифларни тегишли
давлат органларига киритиши.
86-савол. Назорат-касса техникаси деб нимага айтилади?
Жавоб: Фискал хотира билан жиҳозланган назорат-касса машиналари,
фискал тўплагичлардаги фискал маълумотлар ёзиб олиниши ва сақланишини
таъминловчи, фискал ҳужжатларни шакллантирувчи ҳамда уларнинг солиқ
органларига фискал маълумотлар оператори орқали топширилишини,
шунингдек фискал ҳужжатлар назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисидаги
қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда
чоп этилишини
таъминловчи бошқа қурилмалар ҳамда дастурий-техник мажмуалар.
Do'stlaringiz bilan baham: