29
113-савол. Солиқ қарзини тўлаш (ундириш) қандай кетма-кетликда
амалга оширилади?
Жавоб: Солиқ қарзини тўлаш (ундириш)
- солиқлар суммаси,
ҳисобланган пенялар, жарималар кетма-кетлигида амалга оширилади.
114-савол. Умидсиз қарз нима?
Жавоб: Умидсиз қарз - суд қарори
билан мажбуриятнинг бекор
қилиниши туфайли ёхуд банкротлик, тугатиш, қарздорнинг вафоти ёки даъво
муддати тугаши сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарз.
115-савол. Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш,
солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш
ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон
қарори қачон қабул қилинган?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 1-сон қарори
2021 йил 7 январ куни
қабул қилинган.
116-савол. Солиқ хавфи даражасига қараб солиқ тўловчилар
қандай тоифаларга ажратилади?
Жавоб: Солиқ тўловчилар солиқ хавфи даражасига қараб
паст, ўрта ва
юқори хавфли тоифаларга ажратилади.
117-савол. Солиқ текширувларини қандай турлари бор?
Жавоб: Солиқ
текширувларини камерал солиқ текшируви, сайёр
солиқ текшируви, солиқ аудити турлари мавжуд.
118-савол. Солиқ назоратини қандай шакллари бор?
Жавоб: Солиқ
назоратини солиқ текширувлари ва
солиқ
мониторинги шакллари бор.
Do'stlaringiz bilan baham: