Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1126-савол. Раҳбар 
ёрдамчиси 
(котибият) 
томонидан 
канцеляриядан киритилган ҳужжатларни ёки ижрочилардан келган 
ҳужжатларни қайтариш имконияти мавжудми?  
Жавоб: Қайтариш имконияти мавжуд унда сичқонча ўнг тугмаси 
босилади, «Қайтариш» тугмаси белгиланади ва ҳужжат нима сабабдан 
қайтарилаётганлиги изоҳи киритилиб «Сақлаш» тугмаси босилади. 
1127-савол. «Электрон ҳужжат алмашиш» автоматлаштирилган 
ахборот тизимида (ЭДО) кирим қилинган ҳужжатни тўғрилаш зарурати 
туғилса, қайси тугма босилади? 
Жавоб: Кирим қилинган ҳужжатни тўғрилаш зарурати туғилганда 
«Таҳрирлаш» тугмаси босилади ва ўзгартирилади. 
1128-савол. «Электрон ҳужжат алмашиш» автоматлаштирилган 
ахборот тизимидан (ЭДО) фойдаланиш тартиби тизимда акс 
эттирилганми?
Жавоб: Тизимнинг тепа қисмидаги «Ёрдам» ойнасига тизимдан 
фойдаланиш учун кўрсатмалар жойлаштирилган. 
1129-савол. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби қайси қонун 
ҳужжатида белгилаб берилган? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик 
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгилаб берилган. 
1130-савол. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисида”ги Қонуни нима мақсадда қабул қилинган? 
Жавоб: Мазкур қонун давлат органлари ва давлат муассасаларига, 
шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик 
шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш 
мақсадида қабул қилинган. 
1131-савол. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай чоралар 
белгиланган? 
Жавоб: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига 
мувофиқ энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда 
маъмурий жарима солишга сабаб бўлади. 
Шунингдек, агар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг 
ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига 
ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса 
ёки уларни, оила аъзоларини, вакилларини мурожаатидаги танқид учун таъқиб 
этиш Жиноят кодексининг 144-моддасига асосан жиноий жавобгарликка 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling