ҳафталик иш ҳақи миқдорида компенсaция тўланади.
1161-савол. Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил
этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусиятининг
ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан
меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун бериладиган
имтиёзли ҳуқуқ кимларга берилади?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 103-моддасига асосан, меҳнат шартномаси
бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат
унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда,
қуйидагиларга афзаллик берилади:
- қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
- оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
- мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус ўқув
юртларида малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан
ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тамомлаган шахсларга
ўқишни тугатгандан сўнг, мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки
йил мобайнида;
- уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган
шахсларга.
1162-савол. Мансабдор шахсларга махсус унвон берилишида
нималар инобатга олиниши лозим?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон
қарорига мувофиқ, малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган
мансабдор шахсларга, аттестaциядан ижобий ўтган тақдирда, интизомий жазо
чораси мавжуд бўлмаганда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган
лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш
муддати тугагач, изчил тартибда навбатдаги махсус унвонлар берилади.
214
Do'stlaringiz bilan baham: |