Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


Жавоб: Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган  кундан бошлаб бир йил


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

Жавоб: Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган 
кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи жазони бир йил ўтмасдан 
олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. 
1152-савол. Меҳнатга доир (суд) қарорларни ижро этиш муддати 
қанча этиб белгиланган? 
Жавоб: Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний 
равишда бекор қилинганда, уни ишга тиклаш тўғрисида суд қарори ёки 
ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига 
тиклаш ҳақида меҳнат низоларини кўрувчи орган чиқарган қарори дарҳол 
ижро этилиши лозим.
1153-савол. Ўн икки ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга 
тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун қандай қўшимча таътиллар 
берилади?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан, ўн икки ёшга 
тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон 
боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан 
ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. 
Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга 
тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн 
тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган 
ҳолда таътил берилади. 


211 
1154-савол. Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул 
қилиш тартиби ҳақида гапириб беринг. 
Жавоб:Давлат солиқ хизмати органларига хизматга қабул қилиш 
фақатгина vacancy.argos.uz портали орқали ДСҚнинг 2021 йил 11 ноябрдаги 
512-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат солиқ хизмати органларига 
хизматга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан амалга 
оширилади. 
Бунда: 
Танлов ташкил этилади (танлов комиссияси тузилади); 
Танлов эълон қилинади; 
Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилади; 
Танлов босқичларини ташкил этади; 
Ишга қабул қилиш ёки ишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор 
ҳақида номзод ҳабардор қилинади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling