Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1163-савол. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг 
махсус унвонлари қайси ҳолатларда маҳрум қилинади? 
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли 
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати 
органларида хизматни ўташ тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, ходимлар махсус 
унвондан: 
- ўз номига иснод келтирувчи қилмишлари учун солиқ органларидан 
бўшатилганда; 
- Қўмита Раиси қарори асосида; 
- жиноят содир этганлик учун - суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига 
биноан маҳрум этилиши мумкин. 
1164-савол. Қайси ҳолатларда иш берувчи ташаббуси билан меҳнат 
шартномаси бекор қилиниши мумкин? 
Жавоб: Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан:
- технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги 
ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб 
келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёки корхонанинг тугатилганлиги; 
- ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра 
бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши; 
- ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги.
- ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда 
бузганлиги. 
- ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ 
ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда. 
1165-савол. Қайси ҳолларда иш берувчининг ташаббусига кўра 
ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл 
қуйилмайди?
Жавоб: Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат 
тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган 
таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг 
ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. 
Корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно. 
1166-савол. Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling