РЕСУРС СОЛИҚЛАР МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ
БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАРИ
725-савол. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича
1 ва 2-гуруҳ ногиронларига қандай имтиёзлар мавжуд?
Жавоб: Тўлиқ имтиёз мавжуд.
726-савол. Якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер
участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини
экмаганлик учун қандай чора кўрилади?
Жавоб: Ер солиғи уч баравар миқдорда ундирилади.
727-савол. Ер участкаларидан
ҳужжатларда кўрсатилганидан
каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, ................. .
Жавоб: Солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг Юриик
шахслар учун тўрт баравар, жисмоний шахслар учун уч баравари миқдорида
белгиланади.
728-савол. Халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
Кенгашлари мол-мулк солиғи ставкаларига қандай оралиқдаги
камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилашга ҳақли?
Жавоб: 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги.
729-савол. Юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолда тузилган
деҳқон хўжаликлари эгалигидаги мол-мулк учун қандай солиқ тўлайди?
Жавоб: Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи.
730-савол. Бўш
турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб
чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар,
шунингдек норматив муддатида қурилиши тугалланмаган объектлар
жойлашган ер участкаларига қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан
қандай таъсир чоралари қўлланилиши мумкин?
Жавоб: ВМҚ-666-сон, 13.08.2019 й. Мол-мулк ва ер солиқлари
ўрнатилган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан
сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, 12-ойдан бошлаб
келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари
миқдорида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |