Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


РЕСУРС СОЛИҚЛАР МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

РЕСУРС СОЛИҚЛАР МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ 
БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАРИ
 
725-савол. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича
1 ва 2-гуруҳ ногиронларига қандай имтиёзлар мавжуд? 
Жавоб: Тўлиқ имтиёз мавжуд. 
726-савол. Якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган ер 
участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини 
экмаганлик учун қандай чора кўрилади? 
Жавоб: Ер солиғи уч баравар миқдорда ундирилади. 
727-савол. Ер участкаларидан 
ҳужжатларда кўрсатилганидан 
каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, ................. . 
Жавоб: Солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг Юриик 
шахслар учун тўрт баравар, жисмоний шахслар учун уч баравари миқдорида 
белгиланади. 
728-савол. Халқ депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
Кенгашлари мол-мулк солиғи ставкаларига қандай оралиқдаги 
камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилашга ҳақли? 
Жавоб: 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги. 
729-савол. Юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолда тузилган 
деҳқон хўжаликлари эгалигидаги мол-мулк учун қандай солиқ тўлайди? 
Жавоб: Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи. 
730-савол. Бўш 
турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб 
чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар
шунингдек норматив муддатида қурилиши тугалланмаган объектлар 
жойлашган ер участкаларига қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан 
қандай таъсир чоралари қўлланилиши мумкин? 
Жавоб: ВМҚ-666-сон, 13.08.2019 й. Мол-мулк ва ер солиқлари 
ўрнатилган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан 
сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, 12-ойдан бошлаб 
келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари 
миқдорида қўлланилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling