Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. ҚҚС тўлашга ўтиши лозим бўлган солиқ тўловчи ҚҚС


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

720-савол. ҚҚС тўлашга ўтиши лозим бўлган солиқ тўловчи ҚҚС 
тўловчиси сифатида солиқ органида махсус рўйхатдан ўтмаган тақдирда, 
қандай жавобгарлик белгиланган? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 219-моддаси биринчи қисмига мувофиқ 
рўйхатдан ўтиши лозим бўлган санадан ҳақиқатда рўйхатга қўйилган санагача 
бўлган даврда олган даромадининг 5 фоизи миқдорида, лекин беш миллион 
сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
721-савол. Кўчмас мол-мулк реализaция қилинганда реализaция 
қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана қачон бўлади? 
Жавоб: Шартнома тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб 
олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган 
(топширилган) сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади. 
722-савол. Кўп марта муомалада бўладиган идишлар товарларни 
реализaция қилиш бўйича айланма ҳисобланадими? 
Жавоб: Агар кўп марта муомалада бўладиган идишлар, шартномада 
белгиланган муддатда қайтарилмаса, сотувчининг товарларни реализaция 
қилиш бўйича айланмаси ҳисобланади. 
723-савол. Импорт қилинган товарларни реализaция қилишда 
солиқ базаси қандай аниқланади? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт 
қилинган) товарларни реализaция қилиш чоғида солиқ базаси ушбу 
товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган 
солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. 
724-савол. Давлат мол-мулки реализaция қилинганда солиқ агенти 
ким ва солиқ базаси қандай аниқланади? 
Жавоб: Бундай ҳолларда ушбу мол-мулкнинг харидорлари (уни 
олувчилар) солиқ агенти деб эътироф этилади, бундан якка тартибдаги 
тадбиркор бўлмаган жисмоний шахслар мустасно. Солиқ базаси сотиб 
олинаётган (олинаётган) давлат мол-мулкининг солиқ ҳисобга олинмасдан 
шартномада белгиланган қиймати миқдорида аниқланади. 


147 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling