Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Қайси юридик шахс нотижорат ташкилот деб эътироф


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1252-савол. Қайси юридик шахс нотижорат ташкилот деб эътироф 
этилади. 
Жавоб: Қонунчиликда нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда 
рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс 
ушбу Кодекс мақсадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар: 
а) даромад олиш мақсадига эга бўлмаса; 
б) даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида 
тақсимламаса. 
1253-савол. Ортиқча ундирилган солиқ суммаси нима? 
Жавоб: Солиқ органларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари 
натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси. 
1254-савол. Тан олинган солиқ қарзи нима? 
Жавоб: Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан 
бошлаб ўн календар кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз 
билдирилмаган қарз ёки суд қарори билан тасдиқланган қарз. 
1255-савол. Умидсиз қарз нима? 
Жавоб: Суд қарори билан мажбуриятнинг бекор қилиниши туфайли 
ёхуд банкротлик, тугатиш, қарздорнинг вафоти ёки даъво муддати тугаши 
сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарз. 
1256-савол. Солиқ даври деганда нима тушунилади? 
Жавоб: Солиқ даври деганда тугагандан кейин солиқ базаси 
аниқланадиган ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисоблаб 
чиқариладиган календар йил ёки бошқа давр тушунилади. 


231 
1257-савол. Солиқ имтиёзлари деб нима эътироф этилади? 
Жавоб: Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ 
тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган 
афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда 
тўлаш имконияти солиқ имтиёзлари деб эътироф этилади. 
1258-савол. Ваколатли органлар деб қайси органлар ҳисобланади? 
Жавоб: Қуйидагилар ваколатли органлардир: 
а) солиқ органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, 
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспексияси, 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ 
бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспексиялари; 
б) божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона 
қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент — АЭРО” 
махсус божхона комплекси ва божхона постлари
в) йиғимларни ундириш функциясини амалга оширувчи давлат 
органлари ва ташкилотлар. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling