47
Сўров рад этилган тақдирда, оммавий ахборот воситасига асослантирилган
жавоб юборилади.
(“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги
таҳрири) Қонуннинг 35
1
-моддаси).
202-савол. Чет
давлатлар оммавий ахборот воситаларининг
ваколатхоналари ва вакилларини аккредитaция қилиш тартиби қайси
норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган?
Жавоб: Чет давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ваколатхоналари
ва вакилларини аккредитaция қилиш тартиби ҳақида “Оммавий ахборот
воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасида
қайд этилган ва у Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида амалга
оширилади. “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий
ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий
қоидалар”да (Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сонли қарори
билан тасдиқланган) келтирилишича: “Хорижий
давлатлар оммавий ахборот
воситалари мухбирлари (журналистлари)нинг Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида фаолият юритишига Ўзбекистон Республикаси Ташқи
ишлар
вазирлиги аккредитaцияси асосида рухсат этилади”.
Do'stlaringiz bilan baham: