Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

201-савол. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти нималардан иборат? 
Жавоб: Оммавий 
ахборот 
воситаси 
давлат 
ҳокимияти 
ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров 
билан уларга оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат 
шаклида) мурожаат этиш ҳуқуқига эга. 
Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви 
органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор 
шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти 
кун муддатда кўриб чиқилади. 
Агар оммавий ахборот воситасининг сўровини кўриб чиқиш давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатлари жумласига кирмаса
сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ўзининг ваколатига киритилган 
органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборилади, 
оммавий ахборот воситаси эса бу ҳақда хабардор қилинади. 


47 
Сўров рад этилган тақдирда, оммавий ахборот воситасига асослантирилган 
жавоб юборилади. (“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги (янги 
таҳрири) Қонуннинг 35
1
-моддаси)
202-савол. Чет 
давлатлар оммавий ахборот воситаларининг 
ваколатхоналари ва вакилларини аккредитaция қилиш тартиби қайси 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган? 
Жавоб: Чет давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ваколатхоналари 
ва вакилларини аккредитaция қилиш тартиби ҳақида “Оммавий ахборот 
воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасида 
қайд этилган ва у Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида амалга 
оширилади. “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий 
ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий 
қоидалар”да (Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сонли қарори 
билан тасдиқланган) келтирилишича: “Хорижий давлатлар оммавий ахборот 
воситалари мухбирлари (журналистлари)нинг Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида фаолият юритишига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар 
вазирлиги аккредитaцияси асосида рухсат этилади”. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling