189-савол. Солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлардан кимлар
фойдаланиш ҳуқуқига эга?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан
белгиланадиган мансабдор шахслар.
190-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони билан 2021 йил 1 июндан бошлаб
давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан
аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан 18 турдаги
маълумотларни талаб этиш таъқиқланган. Қарорда ушбу маълумотлар
қайси тартибда олиниши белгиланган?
Жавоб: Фармонга 1-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва
ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат»
тизими идоралараро интегрaциялашув платформаси орқали сўраб олади.
191-савол. NIS.UZ тизими нима?
Жавоб: Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи
ҳокимият органларида ахборот-коммуникaция технологияларидан кенг
фойдаланиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш
лойиҳаларининг амалга оширилишини рейтингли баҳоланишини ташкил
этувчи сайт.
192-савол. Ўзбекистон
Республикасининг Очиқ маълумотлар
портали тўғрисида тушунча беринг?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали –
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат
портали доирасида фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат органлари ва
ташкилотларининг очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган,
очиқ маълумотларни эълон қилишда ва улардан фойдаланишда Портал
оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчилар
ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминловчи data.gov.uz электрон манзилида
жойлашган ахборот ресурси.
44
Do'stlaringiz bilan baham: |