53
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек
ушбу органлар томонидан ваколат берилган
мансабдор шахсларнинг
чиқишлари ва баёнотлари Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг
фаолияти тўғрисидаги ахборот манбаларидан саналади. Яъни раҳбар
томонидан соҳа ва у раҳбарлик қилаётган
ташкилот, фаолияти ва бошқа
жиҳатлари ҳақида маълумот берилиши фаолият очиқлигига хизмат қилади.
Шу жиҳатдан бу керак, деб ҳисоблайман.
213-савол. Оммавий ахборот воситаларининг қандай турлари
мавжуд?
Жавоб: Газеталар,
журналлар, ахборотномалар,
бюллетенлар, ахборот
агентликлари, телевидение (кабелли, эфиркабелли телевидение) ва
радиоэшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон ахборот тизими, шунингдек,
доимий номга эга бўлган, давлат тасарруфидаги, мустақил ва бошқа оммавий
даврий нашрлар оммавий ахборот воситаларидир.
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларида
белгиланган
тартибда иловалар нашр этиши мумкин.
214-савол. Давлат
ҳокимияти
ва
бошқаруви
органлари
фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2013 йил
20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг
очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси
синови
бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши асосида ўтган
йилнинг март-декабрь ойларида Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқий
эксперимент ўтказилди. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
доирасида тайёрланган ҳамда катта ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган
мазкур қонун лойиҳаси жамоатчилик ўртасида кенг амалий муҳокамалардан
ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул
қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги
маърузасида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтгани “Давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун
лойиҳасини замон талаблари асосида такомиллаштириш ва қабул қилиш
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда нақадар долзарб
эканлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: