Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш


VIII боб. Лойиҳани манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишиш


Download 175.5 Kb.
bet9/11
Sana21.04.2023
Hajmi175.5 Kb.
#1370179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
VIII боб. Лойиҳани манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишиш
88. Лойиҳа юридик хизмат томонидан кўриб чиқилганидан кейин, ишлаб чиқувчи лойиҳани биринчи раҳбар даражасида имзолайди ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали манфаатдор органлар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда манфаатдор органлар деб юритилади) уни узил-кесил келишиш (имзолаш) учун юборади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
89. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан — барча лойиҳалар, шу жумладан, ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция дастурларига оид лойиҳалар, уларни келишишнинг якуний босқичида ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритишдан олдин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар ажратиш, шунингдек, давлат харидларини амалга ошириш масалаларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан — инвестициялар, савдо ва иқтисодий тартибга солиш масалаларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан — моддий маданий мерос объектларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан — давлат бошқарувида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш масалаларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан — давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган уларнинг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш масалаларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан — давлат-хусусий шериклик масалаларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси билан — нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан — тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қилувчи масалаларга оид лойиҳалар;
Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси билан — адвокатлик фаолияти ва суд ишларини юритиш масалаларига оид лойиҳалар мажбурий тартибда келишилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳам мажбурий тартибда келишилади.
931. Адвокатура фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилади.
94. Манфаатдор органлар Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда лойиҳани кўриб чиқиши ва узил-кесил келишиши (имзолаши) шарт.
95. Агар лойиҳа бўйича манфаатдор органнинг таклиф ва мулоҳазалари мавжуд бўлса, у ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида асослар билан кўрсатади ва лойиҳани таклиф ва мулоҳазалар билан имзолайди.
96. Хатда асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқувчи томонидан инобатга олинмаслиги мумкин. Асослантирилмаган таклиф ва мулоҳазалар қабул қилинмаслиги оқибати бўйича жавобгарлик, ўз таклиф ва мулоҳазаларини асослантирмаган манфаатдор органнинг биринчи раҳбари зиммасига юклатилади.
97. Лойиҳага, лойиҳанинг мазмуни ва тузилмасини жиддий ўзгартираётган мулоҳаза ва таклифлар мавжуд бўлганда, манфаатдор орган ишлаб чиқувчига ўзининг лойиҳа вариантини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали таклиф қилиши мумкин.
98. Ишлаб чиқувчи манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазаларини кўриб чиқади, зарурат бўлган ҳолларда лойиҳага тегишли тузатишларни киритади.
99. Манфаатдор органларнинг эътирозлари ва таклифлари бўйича келишмовчиликлар жадвали тузилиб, ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланади.
Кўриб чиқиш натижаси «қабул қилинди», «қабул қилинмади» кўринишида жадвалда акс эттирилади. Қабул қилинмаган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан уларни қабул қилмаслик асослари кўрсатилади.
100. Келишмовчиликлар жадвали лойиҳа билан бирга ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Download 175.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling