Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш


X боб. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш


Download 175.5 Kb.
bet11/11
Sana21.04.2023
Hajmi175.5 Kb.
#1370179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
X боб. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
110. Барча манфаатдор органлар билан келишилгандан сўнг ишлаб чиқувчи лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишдан олдин қуйидагиларни:
қонуннинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати ёки ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хатини;
ишлаб чиқувчининг юридик хизмати раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юрисконсульт) томонидан имзоланган ҳуқуқий хулоса. Ҳуқуқий хулосада уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим;
агар лойиҳа билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган бўлса, қиёсий жадвални;
лойиҳани ишлаб чиқиш режа-графикни — қонун лойиҳалар учун;
халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кетлик тартибида кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвални (қонуности ҳужжатларига зарурат бўлганда);
келишмовчилик жадваллари, агар лойиҳа манфаатдор органлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билан келишилган (имзоланган) бўлса, ушбу органларнинг таклиф ва эътирозлари ифодаланган хатлар нусхаларини;
таклифларни кўриб чиқиш бўйича жадвални илова қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади.
111. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказади;
лойиҳаларни уларнинг мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутувчи, уларга нисбатан жавобгарликнинг янги чораларини белгиловчи қоидаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилишни амалга оширади.
112. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
113. Лойиҳа қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқувчига ҳуқуқий экспертиза ва таҳлилдан ўтказилмасдан қайтарилади:
лойиҳа барча манфаатдор органлар томонидан уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) даражасида келишилмаган тақдирда;
лойиҳага мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 110-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган тақдирда.
114. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия вазири (истисно ҳолларда — вазирнинг биринчи ўринбосари) лойиҳани имзолайди.
Таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа таклиф ва мулоҳазалар билан имзоланади, мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 115-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Таклиф ва мулоҳазалар билан имзолаш мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 95-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
115. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан ишлаб чиқувчига қайтарилади, агар у:
лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига зид;
лойиҳа юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этади, ва у тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа сифатида тақдим этилмаган;
лойиҳада назарда тутилган масалалар тенг ёки юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинганлиги сабабли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинишига зарурат йўқ;
лойиҳа эътирозлар ва таклифларнинг, шу жумладан жиддий (концептуал) камчиликларнинг кўплиги сабабли бутунлай қайта ишланиши лозим, яъни лойиҳа ушбу эътирозлар ва таклифлар инобатга олинган ҳолда қайта ишланиши унинг мазмуни тубдан ўзгаришига олиб келади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан қайта келишишни талаб этади деган хулосага келса.
Лойиҳа бўйича тегишли эътирозлар ва таклифлар Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида кўрсатилади ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан тасдиқланади.
116. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан сўнг белгиланган тартибда ишлаб чиқувчи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
XI боб. Якуний қоидалар
117. Ишлаб чиқувчиларнинг биринчи раҳбарлари мазкур Услубий кўрсатмаларнинг талабларига риоя қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.
118. Мазкур Услубий кўрсатмаларни бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
119. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси билан келишилган.
Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бошлиғи Б. ҚЎЧҚОРОВ
2012 йил 30 март





Download 175.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling