Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш
II боб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига лойиҳаларни киритиш ваколатига эга бўлган органлар
Download 175.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- III боб. Лойиҳаларни тайёрлашни ташкиллаштириш
II боб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига лойиҳаларни киритиш ваколатига эга бўлган органлар
3. Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчилар деб юритилади) киритилиши мумкин. Бир нечта ишлаб чиқувчилар томонидан биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳалар, лойиҳани ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиққан ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари томонидан киритилади. Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурлари (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ижроси юзасидан бир нечта ишлаб чиқувчилар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа, топшириқда биринчи бўлиб кўрсатилган ишлаб чиқувчи томонидан киритилади. 4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига бўйсунувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу ташкилотларнинг юқори турувчи органлари томонидан киритилади. Туман (шаҳар) ҳокимлари, шунингдек мустақил ташкилотлар (бевосита уларнинг фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича) томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан киритилади. III боб. Лойиҳаларни тайёрлашни ташкиллаштириш 5. Ишлаб чиқувчилар лойиҳаларни, қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижроси юзасидан, шунингдек ўз ташаббуслари билан тайёрлайдилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритадилар. 51. Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-график асосида амалга оширилади. Режа-график, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан тасдиқланади. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳам режа-график асосида амалга оширилиши мумкин. Режа-графикни ижро этишнинг бориши мониторинги юридик хизмат томонидан амалга оширилади ва мониторинг натижалари ҳар ойда муҳокама қилиш учун ишлаб чиқувчининг раҳбарига киритилади. 52. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш режа-графиги тўртта графадан иборат (мазкур Услубий кўрсатмаларга 1-илова): тартиб рақами; чора-тадбирлар; ижро муддати; масъул ижрочилар. 6. Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ лойиҳани тайёрлашда лойиҳани ишлаб чиқувчи орган: қонун ҳужжатларининг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади; ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлайди; давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади; халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олади, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганади. 7. Лойиҳани ишлаб чиқувчи орган, ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг турини белгилаши лозим. Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган орган ваколати ва Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 8, 10 ва 11-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига эътибор қаратиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ёки муҳим аҳамият касб этувчи ҳужжатлари лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари кўринишида тайёрланади, тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳалари кўринишида тайёрланади. 8. Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида, унинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзаро нисбати ўрганилади. 9. Лойиҳани тайёрлаш бевосита ишлаб чиқувчи томонидан амалга оширилади. Ишлаб чиқувчининг қарорига кўра ишчи гуруҳ (комиссия) тузилиши мумкин. Ишчи гуруҳларни (комиссияларни) ташкил этиш тўғрисидаги қарор уларнинг шахсий таркиби кўрсатилган ҳолда ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан қабул қилинади. Ишчи гуруҳнинг (комиссиянинг) таркибига ишлаб чиқувчининг тегишли таркибий бўлинмалари, вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идораларнинг тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган ходимлари, бошқа манфаатдор давлат органлари, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига уларнинг розилиги билан киритилади. Лойиҳани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг таркибига киритилаётган шахслар лойиҳа тайёрлаш учун зарур бўлган тегишли билим ва тажрибага эга бўлишлари лозим. 10. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижроси юзасидан ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети билан фаолияти у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишлаб чиқувчининг мурожаати бўйича лойиҳани тайёрлашда ўзининг мутасадди вакили иштирокини таъминлаши шарт. Ишлаб чиқувчи лойиҳани тайёрлашда белгиланган тартибда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларни, шунингдек мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақли. 11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган, зарур ҳолларда, лойиҳани тайёрлашни давлат органларига, илмий ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида топширишга ёки уларга шартнома асосида буюртма беришга ҳақлидир. 12. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ва режалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ижроси юзасидан тайёрланаётган лойиҳалар, қоида тариқасида, ушбу топшириқлар доирасида амалга оширилиши лозим. 13. Лойиҳа тайёрланишини ташкил қилиш учун ишлаб чиқувчи томонидан лойиҳани тайёрлаш ва киритиш бўйича иш режаси тасдиқланади. Иш режасида лойиҳани тайёрлаш босқичлари, лойиҳани тайёрлаш ва киритиш муддатлари, ишчи гуруҳи (комиссия) ташкил этилганда — ишчи гуруҳи (комиссия) аъзоларининг функциялари белгиланади. 14. Ишчи гуруҳи (комиссия) фаолиятини таъминлаш учун ишлаб чиқувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан лойиҳани тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, статистик ва бошқа маълумотларни олишга, лойиҳа юзасидан илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ҳамда тавсияларини, шунингдек экспертлар хулосаларини олишга ҳақли. 15. Ишлаб чиқувчи, ишчи гуруҳ (комиссия) қонуннинг концепциясини тайёрлаш учун тадқиқотлар олиб боради. Ишлаб чиқувчи, ишчи гуруҳ (комиссияси) тадқиқотларни олиб боришда: лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предметига тааллуқли бўлган статистик, таҳлилий, ахборот материалларни тўплайди; лойиҳа предмети билан ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи, шунингдек бошқа муносабатларни худди шундай тартибга солишни белгиловчи қонунчиликни ўрганади; фаолияти лойиҳанинг ҳуқуқий тартибга солиш предмети билан у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фикрини сўрайди; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220-III/КҚ-41-III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётига мувофиқ халқаро ҳужжатларнинг тегишли қоидалари ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвал тайёрлайди. зарурат бўлганда лойиҳанинг предметига тааллуқли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш зарурлиги бўйича жамоатчилик фикрини, шунингдек илмий муассасаларнинг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа предмети ҳақидаги фикрларини ўрганади ва натижалари бўйича маълумотнома, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот материаллари тайёрлайди. 16. Тадқиқотлар натижаси бўйича ишлаб чиқувчи, ишчи гуруҳ (комиссия) томонидан қонуннинг концепцияси, шунингдек зарурат бўлганда маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллари тайёрланади. Қонуннинг концепциясини ишлаб чиқишга концепцияни тайёрлаш учун зарур бўлган тегишли билим ва тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислар ва экспертлар жалб қилиниши мумкин. 17. Қонун концепциясида қуйидагилар акс эттирилиши лозим: ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети; тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо; қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари; қонун лойиҳасининг асосий қоидалари; бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини. 171. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предметини белгилашда концепцияда қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, у тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўллаш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён қилинади. 172. Тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифида ва унинг ҳолатини баҳолашда ушбу соҳада амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳолати акс эттирилади, хусусан: тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари; қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги; ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва энг самарали усуллари; халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатларда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси; статистика, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, шунингдек бошқа илмий тадқиқотлар ўтказиш натижалари; бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади. 173. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруриятининг асосларида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади. Баён қилинадиган далиллар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллашмаганлиги билан сабаб-оқибат алоқаси белгиланиши керак. Шунингдек қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонун ҳужжатлари тармоғи, у амалга оширишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидалари, шунингдек ҳуқуқий тизим учун унинг аҳамияти кўрсатилади. 174. Қонун лойиҳасининг асосий қоидаларида бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, қисқа мазмуни билан биргаликда унинг намунавий тузилмаси, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддалар баён қилинади. 175. Бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишнинг кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогнозлаштиришда, зарурият бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмлар ҳам ҳисобга олинади. 176. Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур маълумотларни ҳам кўрсатиши мумкин. Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади. Зарурият бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишилиши мумкин. Download 175.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling