Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш


Download 175.5 Kb.
bet8/11
Sana21.04.2023
Hajmi175.5 Kb.
#1370179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
VII1 боб. Лойиҳанинг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси
871. Лойиҳа манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгунига қадар жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамасига киритилади.
872. Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш, лойиҳалар матнларини ва уларга таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек бошқа усуллар билан фуқаролар, манфаатдор давлат органлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади.
873. Лойиҳаларнинг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси ташкил этилишини таъминлаш органнинг раҳбари зиммасига юкланади.
874. Лойиҳанинг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси иштирокчилари ишлаб чиқувчи томонидан унинг матни билан олдиндан таништирилиши лозим.
875. Барча лойиҳалар лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.
877. Жамоатчилик ва мутахассислар муҳокама давомида билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Лойиҳаларни жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади, бунда, қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан (кейинги ўринларда муҳокама иштирокчилари деб юритилади) келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама иштирокчилари таклифларини (изоҳлари) қўриб чиқиш якуни бўйича жадвалда (мазкур Услубий кўрсатмаларга 1а-илова) кўрсатилиши мажбурийдир.
878. Лойиҳанинг ўтказилган мутахассислар муҳокамаси ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим.

Download 175.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling