Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш


Download 175.5 Kb.
bet2/11
Sana21.04.2023
Hajmi175.5 Kb.
#1370179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 9 апрель,
83-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб юритилади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (кейинги ўринларда лойиҳалар деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга ҳам татбиқ этилади, ушбу Услубий кўрсатмаларнинг 30 ва 34-бандлари бундан мустасно.
Мазкур Услубий кўрсатмаларнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида келишиш қисми қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган лойиҳаларга татбиқ этилмайди.
2. Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II, 150-II-сон қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Download 175.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling