Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
ҲУЖАЙРА БИОТЕХНОЛОГИЯСИ
Эмбрионларни трансплантацияси Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий қочириш усулларини яратилиши ва уларни қўлланиши ҳайвонлар генетикасини яхшилаш соҳасида катта ютуқларга эришишга олиб келди. Бу ҳамда ҳайвон уруғини (сперматозоидларни) музлатилган ҳолда узоқ вақт сақлаш усулларидан фойдаланиш бир эркак ҳайвондан бир йилда ўн минглаб насл олиш имкониятини яратди. Шу орқали зотли ҳайвонлардан унумли фойдаланиш муоммаси ечилди. Маълумки ананавий йўл билан бир урғочи ҳайвон ўз умрида давомида атиги бир неча авлод олиш мумкин холос. Урғочи молларни авлод қолдириш имкониятларини пастлиги ва авлодлар орасидаги даврни узунлиги (масалан қорамол 6-7 йилда авлод қолдиради) чорвачиликда генетик жараёнларни чегаралаб қўяди. Бу муаммони ҳал қилишни олимлар, эмбрионларни трансплантация қилиш усулидан фойдаланиш билан боғлиқ деб билади. Бу усулни асосий моҳияти шундан иборатки, генетик соғлом ва ҳар томонлама етук бўлган сигирлар, ҳомиласи кўтариб юришдан ва ўзболасини озиқлантиришдан озод этилади. Бундан ташқари тухум ҳужайраларини умумий миқдорини кўпайтириш мақсадида, бундай молларни рагбатланитиралади ҳам (озуқани сифатлироқ ва кўпроқ беришдан тортиб, ҳар хил касалликларнинг олдини олиш учун керак бўладиган дори-дармонларгача). Уругланган тухум ҳужайра маълум вақтдан кейин зотли сигирдан олиниб, зоти пастроқ бўлган молларга ўтқазилади ва унда ривожланади. Эмбрионлар трансплатацияси технологияси қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади: суперовуляция чақириш донорни суъний уруглантириш; эмбрионларни ташқарига чиқариб олиш (жарроҳлик ёки ножарроҳлик йўллари билан); ажратиб олинган эмбрионларни баҳолаш уларни сақлаш (узоқ вақт ёки қисқа вақт); бошқа молга ўтқазиш. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling