Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭМБРИОНЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛИШ
- 15-расм. Қорамол бачадонини ювиш чизмаси
ЧЎЧҚАЛАР Чўчқалар кўп уруғли ҳайвон бўлганликлари учун, кўп сонли эмбрионларни гормонлар юбормасдан ҳам олиш имконияти бор. Аммо, гормон қабул қилган чўчқаларда овуляциялар сони кўпайишини унутмаслик керак. 127 ЭМБРИОНЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛИШ Йирик шохли ҳайвонларда эмбрионлар тухум йўлидан бачадонга қўшилгандан кейин 4-5 кунлар орасида келиб тушади (овуляциядан 3 ёки 4 кун ўтгач), аммо суперовуляцияга учраган сигирларнинг тухум йўлида эмбрионлар 7 кунгача қолиб кетиши мумкин. Шу сабабли, эмбрионларни тухум йўлидан ёки бачадон шохларидан ажратиб олишлик, уларни харакати билан аниқланади. Эмбрионларни жарроҳлик йўлидан фойдаланмасдан ажратиб олиш фақатгина бачадон шохлари мумкинлигини эътиборга олиб, уларни фақатгина қўшилишга мойиллик бошланганидан 5 кун ўтгач ажратиш тавсия этилади. Жарроҳлик усули билан эмбрионларни ажратиб олиш жуда яхши кўрсатгичларга эга бўлган бўлсада, ишлаб чиқариш шароитида бу усулдан фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушиб кетади. Эмбрионларни жарроҳлик бўлмаган йўл билан ажратиб олиш қуйидагича амалга оширилади (5.1-расм). 15-расм. Қорамол бачадонини ювиш чизмаси: Шишадиган қадама (манжет) сақловчи эгилувчан катетер жинсий органдан бачадон бўйини орқали бачадон шохларига киритилади. Қадама шиширилганда бачадон шохидан чиқиш йўли бекилади. Катетер икки каналли бўлганлиги сабабли бачадон ичига юборилган суюқликни ташқарига оқиб чиқиш имконини яратади. Агар катетер бир каналлик бўлса, ювадиган суюқлик бир неча (5-8) маротаба юборилади ва кейин суюқлик бачадон шохидан оқиб чиқади. Ҳар икки ҳолатда ҳам 200-300 мл Дюльбекко яратган фосфат буфери эритмасидан фойдаланилади. Эмбрионларни ажратиб олишни энг оптимал вақти қўшилишга интилиш ўтгандан кейинги 6-8 кун чунки ёш бластоцитлар жуда паст ҳароратда музлатиш (195%) га чидамли ва юқори натижа билан жарроҳлик бўлмаган йўл 128 билан бошқа ҳайвонга ўтказилиши мумкин. Донор-сигирдан бир йилда 6-8 маротаба фойдаланиш ва 3-6 эмбрион ажратиб олиш мумкин. Қўй ва чўчқаларнинг бачадони бўйнидан бачадон шохига катетер ўтиши жуда қийин бўлганлиги сабабли, ножарроҳлик усулидан фойдаланиш мумкин эмас. Аммо, бу ҳайвонларда жарроҳлик усулидан фойдаланиш жуда ҳам осон. Чўчқаларда овуляциядан кейин 40 соат орасида 1-,2-, 4 таэмбрионни уруғ йўлидан ажратиб олади. Бунинг учун шиша идишчаларни (каюла) бачадон шохининг тепа қисмидаги кичик тешикча орқали ичкарига қўйилади (истмус). Шиша идишчалар орқали 20-30 мл ювадиган суюқлик юборилади ва суюқликни тухум йўлини ампуляр охиридан Петри ликобчасига йиғиб олинади. Эмбрионларни ажратиб олиш учун бачадондан уруғ йўли ва бачадонни юқори шохи ювилади. Бачадан шохи қисиб турилиб, унга шиша идишча қўйилади. Одатда ювиш учун лактат, пируват ва хўкиз зардобидан олинган олобумин сақловчи Дюльбекко буферидан фойдаланилади. Чўчқа эмбрионлари қўшилишгандан кейинги 12-кунгача ажратиб олинишлари мумкин. Одатда 95% гача эмбрионлар ажралади. Бир йилда бир дона чўчқадан 3-4 маротаба эмбрион олиш мумкин. Совлиқлардан эмбрионлар ажратиб олиш учун уруғ йўлини ампуляр оҳирига шиша ёки полиэтилендан ясалган конюла киритилади ва бачадон шохидан уруғ йўлига қараб ювилади. Эмбрионлар ажралиш фаоллиги 80% ни ташкил этади. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling