Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Эмбрионларни сақлаш 
Эмбрионларни трансплантация қилиш йўлларидан фойдаланиш, уларни 
ажратиб олгандан то бошқа ҳайвонга ўтказгунча ўтадиган даврда самарали 
сақлаш йўлларини яратишни талаб қилди. 
Ишлаб чиқариш шароитида, одатда эмбрионлар эрталаб ажратиб олиниб
кечки пайт рецеиент ҳайвонга ўтказилади. Мана шу вақт орасида эмбрионларни 
сақлаш учун ҳар хил модификацияга учраган ёки йирик шохли ҳайвонларни 
эмбрионал зардоби сақлаган фосфатли буфердан фойдаланилади ва уй 
ҳароратида ёки 37
0
С да сақланади. 
Изланишлар йирик шохли ҳайвонларни эмбрионларини in vitro шароитида 
24 соатгача, тутиб қолиш хусусиятларини ўзгартирмасдан ўстириб туриш 
мумкинлигини кўрсатди. 24 соат давомида ўстириб турилган чўчқа эмбрионини 
кўчириб ўтказилганда, унинг тутиб кетишида ўзгариш бўлмаганлиги 
кузатилган. 


130
Эмбрионларни яшашга чидамлилигини маълум маънода уларни 
ҳароратини ҳайвон ҳароратидан пасайтириш орқали ошириш мумкин. 
Эмбрионларни совуққа чидамлилиги ҳайвон турига боғлиқ. 
Совуққа айниқса чўчқа эмбрионлари чидамсиздир. Ҳозирча минус 10-15
0
С 
сақланган чўчқа эмбрионларини яшаб кетиши кузатилмаган. 
Ривожланишни бош босқичида йирик шохли ҳайвонларни эмбрионлари 
ҳам 0
0
дан паст ҳароратга чидай олмайдилар. Аммо, кейинги босқичга ўтган, 
(масалан морула ёки бластоцист) эмбрионлар паст ҳароратга чидамлилар. 
Совлиқларни эмбрионлари ёшларидан қатъий назар (бир-икки ҳужайралик 
босқичдан то бластоцистгача) 0
0
С гача бўлган совуққа яхши чидайдилар. 
Эмбрионларни сақлаш ҳароратини 37
0
С дан 10
0
С ва 0
0
С ҳароратда ушлуб 
турилиши, уларни ривожланишини тўхтатади, аммо модда алмашинуви 
жараёнлари 5-6 сутка давомида сақлашни таъминлайдиган ҳолатда амалга ошиб 
турадилар. 
Эмбрионларни кўпроқ муддатга сақлаш учун нафақат уларни 
ривожланишини, балки бутун модда-алмашинув жараёнларини тўхтатиш лозим 
бўлади. Бундай ҳолат -195
0
С ёки ундан ҳам паст ҳароратда намоён бўлади, 
холос. 
Кейинги вақтларда амалга оширилган илмий изланишлар натижасида 
йирик шохли ҳайвонларни эмбрионларини музлатиш ва эритиш тезлиги 
орасидаги оптимал нисбатаини аниқлашга олиб келди. Масалан, агар 
эмбрионларни секин (1
0
С /млн) жуда паст ҳароратгача совутилса, (-50
0
дан 
паст) ва кейин суюқ азотга ўтказилса, у жуда секин (25
0
С/мин ёки ундан ҳам 
секинроқ) эритишни талаб қилар экан. Бундай эмбрионларни тезлик билан 
эритиб юбориш, уларни осмотик парчаланишигача олиб келар экан. Агар 
эмбрионлар секин (1
0
С/мин), аммо фақат -25
0
С ва 40
0
гача музлатилса ва кейин 
суюқ азотга солинса, уларни тез (ҳатто 300
0
С/мин) эритса ҳам бўлар экан. Бу 
ҳолатда қолган сув суюқ азотга ўтказилиши билан шишасимон ҳолатга ўтиб 
қолиши кузатилган. 
Бундай ҳолатларни очилиши, сигирлар эмбрионларини музлатиш ва 
эритишни осон йўлларини топишга олиб келди. Масалан, эмбрионларни худди 
шунингдек спермани ҳам ҳайвонларга транслантация қилишдан олдин илиқ 
сувда 35
0
С да, 20 секунд давомида эритиб ишлатиш мумкин. 
Музлатилган ва кейин эритилган (муздан туширтилган) эмбрионлар 
муваффақият билан бир босқичда, уч музлатилган пайтда (идишчани ўзида) 
суюлтирилиши мумкинлиги ҳам исботланган. 
Бу усулни асосий моҳияти қуйидагилардан иборат музлатиб эритилган 
эмбрионлар бир босқичда музлатилган криопротекторлар эритмасидан
масалан, 1,5 м глицеринни фосфатли буфердаги аралашмасдан ҳужайра ичига 
кириш имконияти (хусусияти) бўлмаган (масалан, сахароза) гипертоник 
эритмага ўтказилади. Бу эса эмбриондан криопротекторларни (ҳимоя 
муҳитлари) аста-секин осмотик борабарликни бузмасдан чиқишига олиб келади 
(0,02 мл 1,5 м глицерин). 
Ҳаво пуфакчалари ёрдамида пайетани 3 бўлмага бўлинади: биринчисида– 
криопротекторлар эритмаси; иккинчисида– крипротектор эритмасидаги 


131
эмбрион; учинчисида – эритувчи (1,08 м сахароза). Музлатиб, эритилгандан 
кейин пайеталар тебратиб аралаштирилади. Кейин пайетадаги эмбрион 
ножарроҳлик йўли билан реципментга ўтказилади. Бу усул музлатиб – 
эритилган эмбрионларни сунъий уруғлантириш сингари ишлари имкониятини 
беради. Эмбрионларни эришини бир ва кўп босқичли усуллар билан эритишни 
таққослаб ўрганилганда ҳар икки усул бир хил натижа бериши кузатилган. 
Шундай қилиб, йирик шохли ҳайвонларни эмбрионлари ривожланишни 
дастлабки кунларида совуққа жуда сезгир бўлиши, аммо кейинги босқичларда 
айниқса бластоцисб босқичида совуққа чидамлилиги ошиб бориши аниқланган. 
Чўчқалар эмбрионлари ривожланиш давридан қатъий назар совуққа чидамсиз 
эканлиги улар 10-15
0
С фаолиятини тўхтатиши кузатилган. Йирик шохли 
ҳайвонлар, қўйлар ва отларнинг эмбрионларини морулалар ва бластоцистлар 
босқичларида -196
0
С гача музлатиш мумкинлиги кузатилган ва шундай 
эмбрионлардан авлодлар олинган. Ҳозирча бу усулдан йирик шохли 
ҳайвонларни кўпайтириш мақсадидагина фойдаланиб келинмоқда. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling