Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Суперовуляцияни (урғочи молларда гормонлар ёрдамида кўплаб
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йирик шохли ҳайвонлар
Суперовуляцияни (урғочи молларда гормонлар ёрдамида кўплаб
овуляция чақириш) тезлатиш. Сут эмизувчиларни ургочилари кўплаб (ўн минглаб) жинсий ҳужайралар билан тугиладилар. Улардан кўпчилиги фолликулаларни шикастланиши оқибатида ўлиб кетадилар.Аммо ўлаётган фолликулаларни барчаси гонадотроп таъсирига сезувчан бўлганлиги сабабли улар етиладилар. Ургочи молларни фолликуляр босқичда гонадотропинлар билан укол қилинганда ёки лютеин босқичда простаглоидни F 2 a ёки унинг аналоглари ёрдамида сариқ таналарни регрессияни кучайтрилганда кўплаб овуляцияга ёки бошқача айтганда суперовуляцияга олиб келади. 125 Йирик шохли ҳайвонлар Йирик шохли ҳайвонларда суперовуляцияни куло мўтадиллаштирувчи гормон (ФМГ) ёки СЖК (байтални қон зардоби-сыворотка крови жеребой кобали) дан жинсий циклнинг 9-14 кунларидан бошлаб фойдаланилади. Орадан 2-3 кун ўтгандан кейин ҳайвонларга простагландин F 2 унинг аналоглари юборилади. Бундан асосий мақсад саритана регрессиясини чақиришдир. Сигир ва гуножинларда тана полиовуляцияни кучайтириш мақсадида кўплаб гормонлардан фойдаланиш йўллари синаб кўрилган. Улардан энг кўп ишлатиладиганлари 2,5-3,0 минг бирилкга эга бўлагн СЖК дан фойдаланишдир. Маълумки, байталларга юборилган СЖК ни ярим ҳаёт даври 6 кунни ташкил этиб, гистеректомия усули ёрдамида СЖКда 2 та комплекс борлиги аниқланган бўлиб, улардан бирини ярим ҳаёт ўтиш даври 40,0 – 51,2 соат, иккинчисиники 118,4-129,4 соатдир. СЖК нинг бу хусусияти ҳайвонларда суперовуляция вақтида бир маротаба юбориш билан чегараланиш имкониятини берсада, узоқ вақт таъсири натижасида тухумдон фаолиятига салбий кўрсатади. Шуни ҳам эслаб ўтиш лозимки, салбий таъсир нафақат қўшилишга мойиллик давридан аввалроқ, бу даврдан кейин ҳам намоён бўлиши мумкин. Бу эса, организмда жинсий гормонларни нормал меъёрини ўзгаришига айниқса уларни бир-бирларига нисбатини ўзгаришига олиб келади. СЖКнинг бундай салбий таъсирини олдини олиш ҳамда суперовуляция даврида олинадиган эмбрионларни сонини кўпайтириш ва уларни сифатини яхшилаш мақсадида кейинги вақтларда гонадотротинга қарши антителадан фойдаланиб келинмоқда. Сигирларни қўшилишга мойиллик даврида, 3000 ш.с СЖК (10 кунда цикли) ва 37,5 мг простагландин F2а (12 кун), моноклонал антителалар ёки қўйнинг СЖК қарши антителаса юборилганда овуляцияга учрамаган фолликуллар сони камайиб 1,7 ва 2,7 назоратдаги 6,5% фолликуллар ўрнига ва уруғланиш назоратдаги 60% ўрнига 80% кўтарилиб кетганлиги кузатилган. Антизардоб юборилган сигирлар қонида тезда эргостеронлар миқдори кескин камйиб кетиши, ҳамда бу кўрсатгич эмбрионларни ажаралиб олмагунча бир хил туриши назоратдаги ҳайвонларда эса эрогстеронлар миқдори қўшилишига мойиллик даврида асосий кўрсатгичдан камаймаганлиги ҳамда қўшилишга иштиёқ ўтиши билан яна кўтарилиши кузатилган. Сигирларда поливуляцияни мутадиллаш мақсадида СЖК дан ташқари гипофиз гонадотропинларидан ҳам фойдаланилади. Бу мақсадда тозаланган ФМГ ёки уни ЛГ билан аралаштириб фойдаланилади. Аммо, бу гормонлар СЖК дан фарқли ўлароқ, 4-5 кун давомида 2 маротаба укол қилинади. Донор - сигирларга гормонлар юбориш қуйидагича келтирилган чизма асосида олиб борилади (5.2-жадвал). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling