Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Ҳайвонларнинг жинсий давр (цикл) ини бошқариш


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Ҳайвонларнинг жинсий давр (цикл) ини бошқариш 
Бир гуруҳ ҳайвонларни қўшилишга интилиш даврини бошқариш усули - 
қўшилишни бир-бирига мос равишда олиб боришдир. Бу эса чорвачиликни 
ривожлантириш учун қатор қулайликлар яратади. Энг аввало сунъий 
уруғлантириш даврини анчага қисқартиради. Бу эса қўшилишга кетадиган 


120
вақтни қисқартиришга, шу туфайли меҳнат ҳақини камайтиришга олиб келади. 
Бундан ташқари, бу усул тухум ҳужайраларини етилишини аниқ вақтини 
белгилашга имкон яратади, қўшилишга иштиёқ бўлиш-бўлмаслигига 
қарамасдан, сунъий уруғлантиришни маълум бир вақтда ўтказиш имконини 
беради.Оқибатда уруғни эскириб қолишдан асрайди, ҳайвонларни урчитиш 
билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни иқтисод бўлишига олиб келади. 
Ҳайвонларда қўшилишига бўлган иштиёқни уйғотиш ва етилган тухум 
ҳужайраларни тухумдон фолликуласидан бир-бирига мос равишда чиқаришда 
икки асосий ёндошиш маълум: 
 
Биринчиси – сариқ тана фаолиятини тўхтатиш ёки уни бутунлай 
олиб ташлашга асосланган. Натижада барча гуруҳ ҳайвонлар жинсий 
даврнинг фолликуляр фазасига бир вақтда кирадилар ва шу туфайли 
бир вақтда қўшилиш иштиёқида бўладилар. Бу мақсадни амалга 
ошириш учун юқорида келтириб ўтилган. Омил лютеолитик фактор 
простагландин F
(2а)
 (ПГФ-2

) дан кенг фойдаланилади. 
 
Иккинчи 
ёндошиш 
фолликулларни 
ривожланишии 
секинлаштиришга асосланган бўлиб, бунда лютеин фаза даврини сариқ 
таналар регрессияси амалга ошмагунча, сунъий равишда чўзиб 
турилади. Секинлаштирувчи формакологик препаратни таъсирини 
тугаши, фолликулларни ўсиб, ривожланишига олиб келади ва бир 
вақтни ўзида фолликуляр фаза даврига ва нихоят бир-бирига мос 
равишда қўшилишга иштиёқ ва ёрилган тухум ҳужайраларни 
фолликуллардан 
ажралишига 
олиб 
келади. 
Бунинг 
учун 
фармокологикагент сифатида прогестерон ёки унинг синтетик 
аналоги прогестагендан фойдаланилади. Бу препаратларни қабул 
қилган барча ҳайвонларда, даврнинг қайси фазасида бўлишларидан 
қатъий назар бир неча кун орасида қўшилишга интилиш пайдо бўлади. 
 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling