Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

B.bassiana Vuill замбуруғини суюқ озиқада ўстириш орқали конидиоспора 
олиш муаммоси озиқа муҳити ва ферментация шароитини танлаш муаммоси 
ҳал қилинганда ечилди.
 
Суюқ озиқада ўстириш усули орқали боверин олиш 
технологияси 
Бу усулда боверин олиш қатъий асептик шароитда олиб борилади. Бунда 
энг асосий ва зарур босқичлардан бири бу экиш материалини олиш 
технологиясини танлаш ҳисобланади. 
Агарли косякларда Сабур ёки пиво суслоси озиқа муҳитларида 
сақланаётган табиий штамм дастлаб колбаларда 25
28
0
С ҳароратда 3
4 кун 
мобайнида суюқ озиқа муҳитида аралаштиргичда ўстириб олинади. Олинган 
конидиоспоралар 
лиофилизация 
усулида 
қуритилади. 
Бундай 
экиш 
материалини 1 йилгача ўзининг яшовчанлиги ва вирулентлигини йўқотмасдан 
сақлаш мумкин.
Ферментёрга озиқа муҳитига экиш материалини экиш икки босқичда: 
дастлаб культураларни колбаларда ўстириб олиш, кейин инокуляторда ёки 
тўғридан тўғри инокуляторда ўстириш. Орқали олиб борилади Асосий ускунада 
экилганда экиш материали озиқа муҳитининг 2
10% нисбатда ҳажмни ташкил 
этиши талаб этилади. Саноат асосида ўстиришнинг барча босқичларида бир хил 
озиқа муҳити, таркиби ва ҳарорат турли хил штаммларга мувофиқ равишда 
қўлланилади.
Озиқа муҳити таркибида одатда: (%) лизирланмаган озиқа ачитқиси
2; 
крахмалл
1; натрий хлор0,2; марганец хлор0,001; кальций хлор 0,005 
миқдорда бўлади. 
Озиқа муҳитига барча компонентлар солингандан сўнг, озиқа муҳити рН 
кўрсаткичи 4,5
5,6 гача бўлиши кузатилади. Спорали экиш материалини 
ўстириш 25
28
0
С ҳароратда 25
28 соат мобайнида олиб борилади. 


113
Ўстиришнинг давоми шу ҳароратда асосий ферментёрда 3
4 кун олиб 
борилади. 
Замбуруғларни 
экиш 
мосламасида 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
ферментёрларида ўстириш доимий аралаштириш ва доимий бир хил аэрация 
шароитида олиб борилади. Бунга сабаб фойдаланилаётган штаммга боғлиқ 
ҳолда ҳаво ўзлаштирилиши кескин ўзгариб туради: бир минутда озиқа муҳити 
1 ҳажмдан 2,5 ҳажмгача ўзгариши мумкин.
Асосий мосламада ишлаб чиқаришда озиқа муҳити аминли азот сақлаши 
катта таъсир кўрсатади, унинг етишмаслиги культуранинг ўсиш тезлигини 
кескин секинлаштиради ва конидиоспоралар ҳосил бўлиш фоизини 
пасайтириб, гонидий ҳосил бўлишини кескин ошириш қобилиятига эга. Озиқа 
муҳитида аминли азотнинг мўътадил миқдори 10
15 мг фоиз ҳисобланади.
Суюқликда замбуруғни ўстиришнинг биринчи 1
1,5 суткаси давомида
озиқа ачитқиси тўлиқ лизис бўлади, замбуруғ эса бу вақтда ўзининг барча 
ўсиш фазаларини босиб ўтган бўлади (мицелиалли, гонидиалли, конидиалли). 
Озиқада оқсил маҳсулотлари сақланиши конидий ҳосил бўлишининг бир 
қадар яхшиланишини таъминлайди. Замбуруғни тўлиқ вояга етиши 
якунланганда мицелий лизиси ва конидий тўпланишни таъминлашга олиб 
келадиган максимал даражада ферментлар ажратади. 
Культурал суюқликда конидиоспоралар ҳосил бўлиши продуцент-штамм 
табиатига ва уни ўстириш шароитига боғлиқ ҳолда 1 мл да 0,3 дан 1,3 млрд. 
гача ўзгариб туриши мумкин. 
Бунда бу культура 90
92% конидиоспора, 35% миқдорда гонидий ҳосил 
қилади, мицеллий тўлиқ бўлмайди. Тайёр культурал суюқлик сепарация ёки 
фильтрация усулида чўктирилади. 
Фильтрлангандан кейин 70
80% намликдаги, 68 млрд. спора титри бўлган 
паста олинади ва у юқори ҳароратда пуркаб, қуритиш мосламасига ўтказилади. 
Қуритилган споралар кичик заррачасимон кукун кўринишда 10% намликда 
бўлиб 1 граммда 8
10
9
гача ҳужайра титри сақлайди. 
Олинган кукуннинг ЛК
50
кўрсаткичи аниқлангандан сўнг (летал миқдори, 
тест-ҳашоратни 50% нобуд қилиши зарур) мувофиқ равишда каолинда 
стандартланади. Тайёр препаратга баъзан қўшимчалар ёпишувчи хусусият 
беради. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling