Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Bac.thuringiensis бактерияси асосида тайёрланган биопрепаратлар юқори 
самарадорликка эга. Бу препаратлар барчаси Bac.thuringiensis бактерияси 
штаммлари асосида тайёрланган бўлиб, хашоратлар турига таъсири, препаратни 
тайёрлаш технологияси, самарадорлиги ва бошқа бир қанча хусусиятлари билан 
бир-бирларидан фарқ қилади.
Энтобактерин ишлаб чиқариш технологияси 
Микроб 
патогенларини 
суюқ 
озиқада 
ўстириш 
энтомопатоген 
бактериялардан максимал ҳужайралар олиш ёки токсинлар тўплашга 
асослангандир. 
Бактериал энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқаришни энтобактерин 
мисолида кўриб чиқамиз. 
Энтобактеринни ишлаб чиқариш технологияси ҳоҳлаган микробиологик 
ишлаб чиқаришдаги суюқ озиқа ичида ўстириш жараёнида кечадиган барча 
босқичларни ўзида мужассамлаштиради (4
чизма): 
 
Экиш материали олиш; 
 
Озиқа муҳити тайёрлаш ва стериллаш; 
 
Ҳавони стериллаш; 
 
Ферментация; 
 
Культурал суюқликни қуюқлаштириш; 
 
Препаратни қуритиш ва қадоқлаш. 
 
Экиш материалини олиш. Энтобактерин ишлаб чиқариш учун дастлабки 
культура Bacillus thuringiensis ҳисобланади. Ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган 
штамм завод лабораториясида унинг софлиги, маҳсулдорлиги, культурал 
суюқликда вирулентлиги ва фаг сақлаш каби хусусиятлари назорат қилинади. 
Экиш материали олиш учун туби айлана бўлган 3 л сиғимли колбаларда 
культура ўстирилади. Ўстириб бўлингандан сўнг экиш материали 1 мл да 1,7 
млрд. спора сақлаши лозим. 
Барча босқичларда ачитқи полисахаридли озиқа муҳити қуйидаги таркибда 
қўлланилади (%):
 
Озиқа ачтқиси 

 2

3; 
 
Маккажўхори уни 

 1

1,5; 


109
 
Кашалатли ёғ (кам эмас) 

 1. 
Озиқа муҳитини тайёрлаш ва стерилизация қилишда одатдаги усуллардан 
фойдаланиш мумкин. Колбаларда олинган экиш материали экиш ускунасидаги 
озиқа муҳити ҳажмига нисбатан 0,05% миқдорида экилади. Ушбу ускунада 
культураларни ўстириш 28
30
0
С ҳароратда узлуксиз аралаштириш ва 
аэрацияда олиб борилиши ҳамда ускуна босими 0,14 
 0,15 Мпа бўлиши лозим. 
Ўстириш давомийлиги 35
40 соатни ташкил этади. Экиш материали ишлаб 
чиқариш ферментёрига берилиш олдидан унда ёт микрофлора ёки фаглар 
мавжудлиги қатъий равишда текширишдан ўтказилади. 
Ферментация. Ферментаторга солинган экиш материали экиш 
ускунасидаги технологик жараёнлар асосида ўстирилади.
2-чизма. Энтобактерин ишлаб чиқариш технологиясининг чизмаси 
Ўстириш жараёни 35
40 соат давом эттирилади. Ўстириш жараёни 
культурал суюқликда эркин спора кристаллар миқдори 5
10% ни ташкил 
этганда якунланади. Культурал суюқлик 1 мл да 1 млрд. спора сақлаши лозим. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling