Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Фаголизисга қарши курашиш
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Фаголизисга қарши курашиш. Энтобактерин ишлаб чиқариш
технологиясида асосий қийинчилик, бошқа энтомопатоген препаратлар ишлаб чиқаришдаги каби фаголизисга қарши курашишда пайдо бўлади. Фаг бу бактерияни нобуд қилувчи вирусдир. Унинг таъсир этиш механизми хўжайин бактерияда ДНК синтезини тўхтатади ва натижада бактерия нобуд бўлади. Фаг ривожланишини чегаралаб ташлаш хусусиятига эга бўлган турли хил бирикмалар антифаг факторларини қўшиш фаголизисга қарши курашишнинг бир усули ҳисобланади. Бундай бирикмаларни олиш жуда қиммат бўлганлиги учун кенг миқёсда қўлланилмайди. Яна бир усул бу фагга бардошли штаммлардан фойдаланиш ҳисобланади, аммо бунда ҳам кўп меҳнат талаб қиладиган генетик ва селекция ишларини бажариш лозим бўлади. 111 Замбуруғлар асосида олинадиган энтомопатоген препаратлар Замбуруғли энтомопатоген препаратлар зарарли хашаротларда микоз касаллигини туғдириш орқали уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Энтомопатоген бактериялар ва вирусларга нисбатан замбуруғлар қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга : нобуд бўлиш овқат ҳазм қилиш йўллари орқали эмас, балки бевосита кутикула орқали руй беради; хашаротлар ўзининг ғумбой ва имаго ривожланиши фазасида нобуд бўладики, бу бошқа микроорганизмлар билан бўладиган ўзаро муносабатларда кузатилмайди; замбуруғлар нисбатан тез ўсиши ва жуда катта репродуктив қобилиятига эгалиги билан характерланади, энтомопатоген фаоллигини пасайтмасдан спора ҳолатида узоқ вақтгача табиатда сақланиши мумкин; айрим хашаротлар турларин нобуд қилишда юқори даражада специфик бўлиб, бинобарин уларнинг вирулентлиги сезиларли даражада ишлатиладиган замбуруғларни штаммига боғлиқ бўлади. Замбуруғли препаратнинг хашоратга таъсири спораларнинг тана бўшлиғига тери орқали киришидан бошланади. Хашарот танасига тушган замбуруғ спораси ўсиб гифага айланади, кейин мицелийга, қайсики улардан гифали таначалар энтомопатоген замбуруғларнинг инфекцияли бирлигини ташкил қилувчи копидиялар ажралиб чиқади. Копидиялар ўсиб чиққандан кейин то хашаротлар нобуд бўлишигача бўладиган оралиқ вақт хашаротлар катта-кичиклигига қараб 2 8 суткагача давом этиши мумкин. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling