110
культурал суюқлик сепараторга йўлланади. Сепараторда йиғилган паста 30
минут давомида махсус тўплаш жойида аралаштирилади ва
унинг спора
сақлаши, вирулентлиги, фаг мавжудлиги ва намлиги текширилади. Одатда 1 м
3
культурал суюқлик сепаратордан ўтказилганда 100 кг паста чиқиши лозим.
Пастанинг намлиги 85% бўлиб, тахминан 1 граммида 20 млрд. споралар
титрини сақлаши керак.
Қуритиш ва энтобактеринни тайёр махсулот шаклида олиш. Паста
мувофиқ назоратлардан ўтказилгандан сўнг пуркаб қуритиш мосламасига
йўналтирилади. Қуритишдан сўнг препаратнинг намлиги 10% дан
ошмаслиги
лозим. 1 м
3
культурал суюқликдан 12
13 кг қуруқ препарат чиқади. Препарат 1
граммида 100
150 млрд. споралар титрини сақлайди. Уни стандартлаш учун
қўшимча сифатида каолин қўшилади ва полиэтиленли алмаштириладиган
тегишли кўрсатмалар кўрсатилган этикеткалар ёпиштирилган тўрт қатламли
крафт
қопчаларига 20 кг дан жойланади.
Тайёр энтобактерин препарати 1 граммида 30 млрд. дан кам бўлмаган
споралар титри ва шунча миқдорда кристаллар сақлайди. Ушбу препарат боғ,
томорқа ва иссиқхонада учрайдиган 60 дан ортиқ
зараркунанда хашаротлар
турларига қарши самарали ҳисобланади. Зараркунанда билан зарарланган
ўсимликка энтобактерин препарати сувли суспензия кўринишида 0,5
1%
миқдорида зараркунанданинг фаол озиқланиши олдидан пуркаб сепилади.
Хашаротларнинг асосий қисми 2
10 кунлари нобуд бўлади. Энтобактерин
препарати ҳозирда паста кўринишида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳолда
ишлаб чиқариш қуруқ препаратга нисбатан бир қадар арзон ва қулайдир.
Культурал суюқликдан
олинган паста, унга аниқланган миқдорда
стабилизатор
карбоксиметилцеллюлоза (КЦМ) қўшиладиган махсус идишга
йўналтирилади.
КМЦ молекулалари спора ва оқсилли кристалларни сорбция қилади ва
бунинг натижасида уларнинг бир-бири билан маълум нисбатда жойлашиши ва
тарқалишини таъминлайди. Стабилизатор қўшиладиган вақтда пастага узоқ
вақт сақланишини таъминлаб берадиган турли хил консервантлар ҳам
қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: