Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Тухум ҳужайраларни ҳайвон организмидан


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Тухум ҳужайраларни ҳайвон организмидан
ташқарида уруғлантириш 
Уруғлантириш тизимини яратиш ва сут эмизувчилар эмбрионларини 
ҳайвон организмидан ташқарида (in vitro) тезроқ ривожланиш босқичларини 
белгилаб бериш вазифалари улкан илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, 
ҳайвонларнинг кўпайиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Организмдан ташқарида (in vitro) уруғлантириш тизими, уруғланиш 
жараёнида яъни эркак ва аёл қўшилиши жараёнида содир бўладиган 
биокимёвий ва физиологик факторларни ўрганиш учун бебаҳо аналитик 
инструмент бўлиб хизмат қилади. Фақатгина организмдан ташқари уруғланиш 
тизимини ўрганиб чиқиш, қишлоқ-хўжалик ҳайвонларида ген ва ҳужайра 
мухандислиги усулларидан фойдаланиш, бу усулларни мана шу соҳага тадбиқ 
этиш имкониятини яртади. Маълумки, ген ва ҳужайра мухандислиги бўйича 
изланишлар олиб бориш учун эндигина пайдо бўлган (энг дастлабки ёшдаги) 
эмбрионлар керак, бу эса фақатгина жарроҳлик йўли билан тухум йўлидан 
ажратиб олинмоғи лозим. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бу ҳам 
машаққатли иш, ҳамда ҳар доим ҳам эксперимент учун зарур бўлган 
даражадаги ёш ҳомилани (зародиш) беравермайди. Бунинг устига, қишлоқ 
хўжалик ҳайвонларининг кўпайишини гормонал бошқаришни бугунги кунда 
ўрганадиган усуллар овуляция вақтини аниқ назорат қилиш имконини 
бераолмайди, оқибатда эмбрионларни тажриба учун керакли бўлган 
ривожланиши фазасида, керакли миқдорда ажратиб олиш катта муоммоларни 
келтириб чиқаради. 
Ҳужайра ва ген мухандислиги усуллари эмбрионлар билан узоқ вақт 
организмдан ташқарида тажрибалар олиб боришни таққоза этади. Кўрсатиб 
ўтилган барча муоммоларни, сут эмизувчи ҳайвонларни тухум ҳужайрасини 
организдан ташқарида чатиштириш (уруғлантириш) тизимидан фойдаланиш 
муваффақиятли ҳал қилиб бера олади. 


132
Сут эмизувчиларни тухум ҳужайраларини in vitro чатиштириш қуйидаги 
асосий босқичларни ўз ичига олади: ооцитларни етилиши, сперматозоидларни 
капацитацияси, чатиштириш ва зародишларни (эмбрионларни) дастлабки 
ривожланиш босқичида танлаб олиш. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling