Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Ооцитларни in vitro етилиши
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Ооцитларни in vitro етилиши
Сут эмизучи ҳайвонларни, жумладан йирик шохли ҳайвонлар, қўйлар, чўчқаларнинг тухумдонидаги жинсий ҳужайраларни кўпчилиги, юқори даражадаги генетик микониятларга эга бўлиб, мана шу ҳайвонларни кўпайиш имкониятларини белгиловчи беҳисоб манба ҳисобланади. Улар генетик ривожланишни белгилашда овулцияга нисбатан анча юқори туради. Ҳайвонларнинг қўшилишга иштиёқ пайдо бўлган даврда чиқадиган ва овуляцияга учрайдиган ооцитлар сони тухумдондаги ооцитларнинг бир қисмини ташкил қилади холос. +олган ооцитлар тухумдонлигида атрезияга (парчаланади) учрайди. Шундай вазиятда ўз-ўзидан савол туғилиш муқаррар. Нима учун тухумдон ичида қолган ооцитларни қандайдир йўллар билан чиқариб олиб, уларни организмдан ташқарида чатиштириш мумкин эмас? Ҳозирча ҳайвонларда йиғилган барча ооцитларни ҳаммасини чиқариб олиш усули яратилмган бўлсада, уларни бир қсими фолликулаларидан ажратиб олиниб, етилтирилиб, in vitro уруғлантириш учун ишлтилади. Қуёнлар фолликулалари ажратиб олиниб, культурал муҳитга солинганда ооцитлар мейозини (хромосомалар сонини редукцияга ва генларни рекомбинацияга олиб келувчи, жинсий ҳужайраларни бўлиниш жараёни) ўз- ўзидан қайта тикланиши. Биринчилардан бўлиб, 1935 йилда Г.Пинкус ва Н.Энзман томонидан кузатилган эди. Фолликуллардан ооцитлар ажралиб чиққанда, шунингдек овуляциядан олдинэндоген ЛГ чиқарилганда, ооцитлар меиотик тормозланган ҳолатдан чиқиб, зардишлар пуфакчалари ёрилиб кетишига олиб келади. Йирик шохли ҳайвонлар оргнизмида зародиш пуфакчалари ЛГ чиққанидан 5 соатлар ўтганга ёрилади ооцитлар метафаза I ҳолатига 12 соатдан кейин, метафаза II ҳолатига эса 24-25 соатдан кейин етадилар. Организмдан ташқарида ҳам зародиш пуфакчасининг ядро мембранаси, йирик шохли ҳайвонларда 5-6 соатдан кейин юқолади, 12 соатдан кейин хромосомалар метафаза I ҳолатига, 20-24 соатдан сўнг эса метафаза II ҳолатига етади. Сигирлар, қўйлар ва чўчқаларни ооцитларини мейотик етилишида кўринадиган турлар орасидаги фарқ 5.3-жадвал да кўрсатилган. Тухумдон фолликулаларидан ажратиб олинган ооцитларни кўпчилигида мейоз қайтарилиб, метафаза II босқичига етилсада, уларни уруғланиши зародишларни тўлақонли етилишига олиб келаолмайди. Бунга асосий сабаб ооцитларни яхши етилмаслигидир. Сабаблардан яна бири ооцитлар in vitro етилганда, улани цитоплазмасида эркак пронуклеин ташкил бўлиши ва ривожланишини назорат қилувчи фактор етарли ҳосил бўлмаслиги билан боғлиқ бўлса ажаб эмас. Олимларни фикрларича ооцит цитоплазмасида эркак пронуклеуси етилишини чақирадиган фактори ҳосил бўлиши учун мейотик 133 етилиш бошлангандан кейин энг ками 6 соат давомида ооцитларни фолликулла ичида нормал ривожланишини таъминлайдиган шароит бўлиши шарт экан. 11-жадвал Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling