Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Овуляция олдидан чиқадиган гонодотропинларга жавобан ҳар хил


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Овуляция олдидан чиқадиган гонодотропинларга жавобан ҳар хил 
турдаги ҳайвонлар ооцитлари ядросида мейез босқичида намоён бўладиган 
вақтинча кўрсатгичлар (Хантер, 1980) 
Ҳайвонлар 
тури 
Тезлаштирилга
ндан кейинги 
яширин давр, 
соат 
Мейотик етилиш босқичлари, соат 
Метафаз
а 

анафаз
а 
теофаз
а 
Метафаза
II 
Сигир 10-12 
14-21 
22 
23 
24 
Қўй 10-11 
12-20 
21 
22 
24 
Чўчқа 17-18 
26-34 
35 
36 
37 
Бу фикр мейознинг ҳар хил босқичидаги фоллукуллардан ажратилган 
чўчқа ооцитларини in vitro шароитида уруғлантириш буйича қўйилган 
тажрибаларда ўз тасдиғини топган. Ривожланиш босқичини кўтарилиши билан 
фолликуллардан ооцитлар ажратиб олиш нуқтасида зародишлрни нормал 
уруғланиш коээффиценти ошган:
зародишларни пуфакча босқичида – 31,7 %; 
диакинез босқичида – 51,6 %; 
метафаза I босқичида эса 78,2 % уруғланиш содир бўлганлиги 
кузатилган. 
Сут эмизувчиларда мейоз уйғотиш учун атероид гормонлар талаб 
қилишмаслиги, улар фақатгина ооцитларни нормал физиологик ҳолатда 
туриши учун зарур эканлиги аниқланган. 
Маълумки, фолликуляр ҳужайраларда ишлаб чиқариладиган стероидли 
гормонлар ва бошқа бир қанча факторлар, ооцитларни пишиб етилишига 
ижобий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан ооцитларни фолликуляр 
ҳужайралар билан бирга ўстирилиши уларни нормал уруғланиши ва 
кейинчалик эмбрионал ривожланишини кучайтириши мумкин деган фикрга 
келинган. Фоликуллар ичидги кўпгина ходисаларни жумладан стеродлар ва 
оқсил моддалар биосинтези гонадотроп гормонлар томонидан бошқариб 
турилади. Шунинг учун ҳам ооцитларни фолликуллар ичида ёки фолликулярли 
ҳужайралар билан биргаликда ўстирилганда, озиқа муҳит таркибида 
гонадотропинлар бўлиши шарт. 
Соматик (фолликуляр) ва жинсий ҳужайралар орасида тўғридан –тўғри 
алоқа бўлишини шартлигига бир қатор сабаблар мавжуд. Фолликулярли 
ҳужайралар ооцитлар озиқланишида катта роль ўйнайдилар. Улар ооцитларни 
энергетик субстратлар билан таъминлаб турадилар, аминокислотларни 
нуклеотидларни ва фоллипирларни баъзи –бир олдинги авлодларини ооцида 
ўтказишда қатнашадилар, ядрога ва баъзи бир оқсилларни тўғридан-тўғри 
синтез бўлишига йўл-йўриқ кўрсатувчи сигналларни тиклайдилар. Юқорида 
қайд этиб ўтилганидек, ооцитларни етилиши учун зарур бўлган йўл-йўриқ 


134
кўрсатувчи сигналлар, инициациядан кейинги дастлабки 6-8 соат ичида жуда 
зарурдир. 
Ҳозирча фақатгина йирик шохли ҳайвонлар ооцидларини in vitro 
етилтириш ишлаб-чиқариш шароитида ишлатилиб келинмоқда холос. 
Ооцидлар сигирларни тухумдонидан сўйилгандан кейин ёки тириклигида 
хафтасига 1-2 маротаба ювиб олиш мумкин. Биринчи ҳолатда ҳайвон 
сўйилгандан кейин, тухумдонлари олиниб, лабораторияга махсус контейнерлар 
ёрдамида 1,5-2,0 соат орасида етказилади. Лабораторияда тухумдон икки 
маротаба янги тайёрланган фосфатли буфер билан ювилади. Ооцидлар 
диаметри 2-6 мм бўлган фолликуллардан, тухумдондан сўриб олиш ёки уни 
пластинкаларга ўхшатиб кесиш йўли билан ажартиб олинади. Ооцитлар 10 % 
сигир қони зардоби сақлаган (қўшилишга мойиллик кўрсатган сигир қони) 
ТСМ 199 муҳитида йиғилади, кейин икки маротаба ювиб ташлаб in vitro 
ҳолатида етиштирилади. 
Охирги вақтда тирик сигирларнинг тухумдонларидан ультра товуш 
ускуналар ёки лапароскоп ёрдамида ооцидлар ажратиб олиш усуллари ихтиро 
қилинган. Бунинг учун битта сигирни диаметри 2 мм дан кам бўлмаган 
фоликулларидан хафтасига 1-2 маротаба ооцитлар сўриб олинадилар. Ўртача 1 
та ҳайвондан 5-6 та ооцит ажратиб олиш мумкин. 50 % дан камроқ ооцитлар in 
vitro шароитида етилтиришга яроқлидир. 
Ооцитлар миқдорини камлигига қарамасдан, бу мақсадда ҳайвондан кўп 
маротабалаб фойдаланиш мумкинлигини ҳамда олинган ооцитларни келиб 
чиқиши ҳақидаги аҳборотларни аниқлигини эътиборга олган ҳолда in vitro 
шароитда урулантириш усулини истиқболли усуллардан деб ҳисоблашга асос 
бўла олади. Ажратиб олинган ооцитлар 24 соат орасида пишиб етилади. 
Ооцитларни in vitro шароитида етилтириш учун ишлатиладиган буферни 
таркиби: 20 % байтал қонидан ажратилган зардоб сақлаган ТСМ 199 муҳити ва 
унга кўп бўлмаган миқдорда антибиотиклар (50 ед. пенициллин, 50 мкг 
стрептомицин 1 мл муҳитга). 
Ооцитлар фолликуллардан 500 хд. да 5 минутдан икки маротаба 
центрифуга қилиш орқали ажратиб олинади. Чўкмага тушган ҳужайралар 
юқоридаги муҳитда суспензия қилиниб, етилишга қўйилади. Ооцитлар ва 
гранулёзли ҳужайраларни ҳамкорликда 38,5
0
С да 5% СО
2
атомосферасида 2 мл 
муҳит сақлаган Петри ликобчасида ўстирилади. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling