Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

агентлар синтез қиладиган микроорганизмларни танлаш ва ўрганиш; 
антибиотикларни заҳарлилигини пасайтириш мақсадида уларни 
кимёвий модификация қилиш (масалан, узоқ вақтлардан буён оғир 
микозга қарши ишлатилиб келинаётган амфотерицин В, буйрукда 
қайтариб 
бўлмайдиган 
бузилишлар 
чақириши 
аниқланган, 
амфотерицинни метил эфири камроқ токсинликга эга бўлиши билан 
бирга замбуруғга қарши хусусиятини йўқотмаган; пенициллинлар ва 
цефалоспоринларни ҳар хил иммобилизация қилинган ферментлар 
ёрдамида модификация қилинган, ўзларидан фаолроқ ҳосилалари 
олинган). 
антибиотикларни 
молекулаларини 
ташкил 
қиладиган 
алоҳида 
фрагментларни синтез қилмайдиган мутант штаммларни олиш ва 
уларни 
ишлатиш, 
бундан 
фрагментларни 
аналоглари 
(ёки 
антибиотикларни аналоглари) озиқа муҳити таркибига киритилади, 
микроорганизмлар бу аналогларни биосинтез учун ишлатади, оқибатда 
модификация қилинган антибиотиклар синтез бўлади; 
ген мухандислик усулларини ишлари микроорганизм геномига 
антибиотикларни модификация қилишда қатнашадиган ферментлар 
ҳақида аҳборот киритиш, масалан: антибиотикларга метил гуруҳи 
киритиш учун метилаза ферменти керак бўлади ва х.к; 


137
ҳужайра 
мухандислиги 
усулларидан 
фойдаланиб, 
гибрид 
антибиотиклар яратиш; (масалан шакарлар агликонини янги 
комбинациялари ) ва х.к. 
Маълум бўлган антибиотикларни биосинтезини самарадорлигини кўтариш 
ҳам биотехнология фанининг долзарб масалаларидан биридир. Олимлар ва 
мутахассисларни продуцент штаммларни индуцирланган мутагенез ва кўп 
босқичли танлаш бўйича олиб борган изланишлари яхши натижаларга олиб 
келган. Масалан, пенициллин синтез қилувчи Penicillium ни штаммининг 
самарадорлиги 
юз 
маротабадан 
кўпроқ 
оширилган. 
Антибиотиклар 
биосинтезида «муаммолик жойларни» генларини клонлаш ёки биосинтетик 
ферментларни ягона оперонда кодлашган мумкинлиги маълум маънода 
истиқболлар очади. 
Истиқболли йўналишлардан яна бири антибиотикларни капсулаланган 
ҳолатда ишлаб-чиқариш, уларни липосомал шакллари уларни организмни 
керакли қисмига етказади ва ўша жойда ўз таъсирини кўрсатади, демак уларни 
иккинчи даражали таъсири камаяди ва самарадорлиги ошади. Бундай 
ишланмалар бошқа доривор моддалар учун ҳам фойдалидир. Масалан, калазар 
– лейшманиялар чақирадиган касаллик бўлиб, уни даволашда ўта заҳарли 
бўлган сурьма препаратлари ишлатилади. Бу препаратларни даволаш миқдори 
(дозаси) инсон ҳаёти учун заҳарли. Липосома таркибига киритилган сурьма 
тўғридан-тўғри касалланган органларга қораталоқ ва жигарга олиб келинади
шу туфайли одатдагидан камроқ миқдорда бўлсада, самаралироқ таъсир 
кўрсатади. 
Антибиотиклар ўрнига инсон организмига уларни продуцентлари – 
касаллик қўзғатувчисининг антогонистлари юборилиши мумкин. Бундай 
усуллар М.И.Мечников ишларидан бошланган бўлиб, у йиринг чақирувчи 
микробларга қарши сут ачитувчи бактериялардан биринчи бўлиб фойдаланган 
эди. Тишларни кориесини келиб чиқишидан оғиз бўшлиғида яшовчи бактерия 
S.mutans катта роль ўйнайди, уни оғизга киритилганда ўзидан коррозив 
кислоталар чиқаради ва шу туфайли ёввойи штаммларни сиқиб чиқаради. 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, чорвачиликни ривожлантиришда қишлоқ 
хўжалик ҳайвонлари орасида кўплаб учрайдиган юқумли касалликларни 
олдини олиш, бу мақсадда тирик рекомбинант вакциналар ва ген мухандислик 
усуллари билан яратилган вакцин – антигенлардан, фойдаланиш (бундай 
касалликларни монолонал антителалар ва ДНК ) РНК – проба орқали эрта 
диагностика қилиш катта аҳамиятга эга. 
Ҳайвонларни маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ҳозирги вақтда 
микробиология саноати замбуруғлар, бактериялар, ачитқилар ва сув ўтлари 
асосида қимматли озиқалар ишлаб чиқармоқда. Бир ҳужайраликларни юқори 
миқдорда оқсил сақловчи биомассаси қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида яхши 
сўрилади. Масалан, 1 т ачитқи озиқаси – 400-600 кг чўчқа гўшти, 1500 кг гача 
парранда гўшти, 25-30 минг дона тухум бериши ва 5-7 тонна буғдойни иқтисод 
қилиш имконини яратади. Буни жуда катта аҳамияти бор, чунки бутун дунёда 
30 % қишлоқ хўжалик майдони ҳайвонлар ва паррандаларга озиқа етказишга 
ажратилган. 


138
Озиқ- овқат саноатида, озиқа маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлашни 
янги 
усулларини 
яратиш, 
озиқа 
қўшимчалари 
олиш 
(масалан, 
микроорганизмлар синтез қиладиган биополимерлар, аминокислоталар, ҳушбўй 
ҳид ва таъм берадиган моддалар), бир ҳужайраликлар синтез қиладиган 
оқсиллардан фойдаланиш ва озиқа маҳсулотларини қайта ишлашда 
ферментлардан фойдаланиш ва х.к. иқтисодиётни кўтаришга хизмат қиладиган 
қўшимча омиллардир. 
Шунингдек, диагностикани такомиллаштириш учун ферментлардан 
фойдаланиш, мураккаб дори-дармонлар яратишда ферментлардан фойдаланиш 
(масалан, 
стероидлар), 
янги 
антибиотиклар 
синтез 
қилиш 
ва 
уларданҳайвонларни юқумли патологиясида фойдаланиш ҳам катта фойда 
келтирадиган соҳалардир. 
Ҳозирги вақтда тобора кенгайиб бораётган ветеринария тиббиётида 
вакциналардан фойдаланиш уларни ген мухандислиги усуллари асосида 
замонавий шаклда рақобатбардош қилиб чиқаришни саноат асосида йўлга 
қўйиш ҳам катта аҳамият касб этадиган биотехнологик жараёнлардан биридир. 
Аммо, бу усулни ишлатилиши қуйидаги сабабга кўра мурккаблашган: 
маълумки, ҳар қандай типдаги антигенли детерминантларни иммуногенлик 
активлиги қанчалик намоён бўлиши учун уларни антител билан ўзаро 
таъсирини кўп ёки камлигини белгилаб берувчи омил антитела томонига 
қараган сиртқи қисми ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда вирус 
оқсилларини иммуногенлик ва антигенлик хоссалари уларни иккиламчи, 
учламчи ва тўртламчи структураларига боғлиқдир. Айни мана шу далил 
субъединицаларни ммунлик фаолияти камроқ бўлишига асосий сабабдир, 
чунки субъединицаларда энг керакли антиген детерминантлар жойлашган 
бўлади. 
Яқинларгача, вирус ва бактерияларни юзали оқсилларини синтез қилишни 
энг афзал йўли микробиологик синтез деб ҳисобланар эди. Шу йўл билан ўзига 
хос мувоффақиятларга ҳам эришилди (Рекомбинант ДНК олишни кўзда 
тутилмоқда). Вирус генларини бактерияга экспрессия қилинди (гемагглютинин, 
грипп, яшур ва бошқа вируслар оқсиллари). 
Аммо, бактериал ҳужайраларнинг рекомбинантли плазмидаларида синтез 
бўладиган қобиқли оқсилларни бирортаси ҳам субъединица типидаги вакцина 
бўла олмади. Шундай бўлишига шубҳа билан қарайдиган олимлар сони ошиб 
бормоқда. Бу бактериал тизимда синтез бўладиган вирус оқсиллари ўзларининг 
иммуногенлик хусусиятлари ва маҳсулотни миқдори билан эукариотлардаги 
синтез олдида самарасиз эканлиги билан тушунтирилади. Бугунги кунда 
яшурга қарши синтез қилинган, табиатан олигопептид бўлган вакцина кенг 
қўлланнилиб келинмоқда. Бундай вакциналар умуман хавфсиздир. Улар 
иккинчи даражали таъсирга эга эмаслар, фақатгина уларни ишлаб чиқариш 
баҳоси жуда ҳам қиммат. Вирусларни бир неча хил ва серотипларига нисбатан 
полиантигенли детерминантларни ген мухандислик йўли билан синтез қилиш 
истиқболлироқ кўринади. Антиген детерминантлар уларни ташувчи оқсил 
молекуласига 
антитела 
билан 
учрашуви 
таъминланадиган 
ҳолатда 
жойлашишлари керак. Бу вазифа бажарилиши қийин бўлмаган вазифалар 


139
сирасига кириб, у оқсил молекуласини эриган ҳолатида иккиламчи ва учламчи 
структураларини аниқлаш усуллари орқали ечилади. Бундай ҳолатда 
оқсилларни иммуногенлик активлиги, уларни мультимер агрегатлар ҳосил 
қилиш имкониятлари билан боғлиқ бўлмайди. Оқсилларни иммуноген 
хусусияти албатта уларни бирламчи структураси билан аниқланган бўлади. 
Шундай бўлганда ген-мухандислиги усуллари билан ишлаб-чиқарилиши 
бошлаб юборилган иккинчи авлод вакциналарни микроорганизмлар тизимида 
ҳам тайёрлаш технология нуқтаи назаридан мумкин бўлиб қолади. 
Фақат мана шу йўналиш билан сунъий вакциналар яратиш имкониятлари 
чегараланиб қолмайди. Вирусларни нейтрализация қилувчи антителаларни 
пайдо бўлиши учун жавобгар антиген детерминантлар кўпчилик вирусларда 
бирламчи структураси ўзгарувчанликга молик бўлган оқсилларни муайян 
қисмларида жойлашган бўлади. Шунинг учун ҳам вируснинг бир серотипига 
қарши тайёрланган вакцина, шу турга мансуб бўлган, аммо бошқа серотипли 
вируслардан яхши ҳимоя қилаолмайди. 
Аммо, ҳайвонларни оқсилни ўзгармайдиган қисми билан иммунизация 
қилинганда, организмда оқсилни кам ўзгарувчан қисмига қарши антитела ҳосил 
бўлади. Бундан фарқли ўлароқ бутун вирус ёки антиген детерминантлар 
сақловчи, ажратиб олинган оқсил билан иммунизация қилинганда бундай 
ҳодиса кузатилмайди. Бу фенаменни механизми ҳозирча номаълум. Бу 
жараённи механизмини очилиши кенгроқ таъсир спектрига эга бўлган 
вакциналар яратилишига хизмат қилса ажаб эмас. Гриппнинг А ва В вируси 
қобиғида жойлашган оқсилнинг консерватив (ўзгармайдиган) участкаларига 
қарши антитела шу серотипларни барчасини нейтрализация қилаолади. Мана 
шу технологияни йўлга қўйилиши кенг таъсир спектрига эга бўлган вирусга 
қарши вакциналар яратилишига олиб келади деган фикрлар мавжуд. 
Оқсил молекуласида иммуноген бўлмаган участкаларни борлигини 
тушунтирувчи умумий назария ҳамда «жим турган»аммо «гапиришга» 
имконияти бор участкаларни иммуногенлигини оширувчи бир қатор тадбирлар 
ишлаб чиқилган ҳозирги вақтда ҳайвонларни бир қатор юқумли 
касалликларини (яшур, қутуриш, ичкетиш ва бошқа вирусли касалликлари) 
олдини 
олувчиген-мухандислик, 
вакциналари 
яратилган. 
Шунингдек 
бактериялар чақирадиган инфекцияга қарши препаратлар ҳам ишлаб 
чиқарилмоқда. Масалан, А+Шда стафилококклар учун заҳарли бўлган оқсил 
топилган. Маълумки, стафилококклар йирик шохли ҳайвонларда мастиб (сут 
безларини шишиши) чақирадилар. Лаборатория текширувлар бу оқсил бир неча 
минут орасида таъсир қилиш ҳамда антибиотикларга чидамли бўлиб қолган 
ҳужайраларни ўлдиришини кўрсатган. Келажакда, кўп валентлик ген-
мухандислик вакциналарни яратиш ва ишлаб-чиқиш, кўп маънода шу йўл 
билан хусусиятлари олдиндан белгиланган оқсиллар яратиш муаммоларини 
ечишдек фундаментал тадқиқотларни натижаси сифатида амалга оширилиши 
мумкин. 
Касал қўзғатувчиларни молекуляр гибрицидизация усуллари орқали 
аниқлашда рекомбинант ДНК дан фойдаланиш мумкин. Бу усул юқумли 
касалликларни тез ва аниқ диагностика қилиш, шу касални ташувчи 


140
ҳайвонларни аниқлаш имкониятини яратади. Бу усул асосида радиактив 
моддалар ёки биочиплар билан белгиланган (мечоннўй) ДНК зондларини 
ишлатиш, кейин зондларни касаллик қўзғатувчисини олиб ҳайвон 
тўқималарини нусҳалари билан гибридизация қилиш ётади. Бу усул айниқса 
бекилган (аниқ бўлмаган) инфекцияларни хламидиозлар, секин инфекциялар ва 
х.к. аниқлаш учун жуда бебаҳодир. ДНК асосидаги молекуляр зондлардан 
фойдаланиш хусусиятлари бир-бирларига яқин бўлган юқумли касалликлари 
қўзғатувчиларини аниқлаш имкониятини яратади. 
Тиббиётдаги каби, ветеринария фанида ҳам авлоддан мерос ўтадиган 
касалликлари давомида ген-терапия усулларидан фойдаланиш истиқболлари 
бор. Қимматбаҳо ҳайвонларни геномини сунъий ўзгартириш албатта амалга 
оширилмоғи лозим. Бундай технологияни принципиал чизмалари ҳозирги 
вақтда тиббиётда синаб кўрилмоқда. Маълум миқдордаги соғлом тўқималарни 
(геномли соғлом) кўчириб ўтказиш ижобий натижаларга олиб келиши 
муқаррар. Бундай шароитлар ҳозирги вақтда тиббиётда текширилиб, 
синовлардан ўтказилмоқда. Шунинг билан бир қаторда олимлар ва 
мутахассислар 
олдида 
ҳайвонларда 
трангеноз 
технологиясини 
такомиллаштириш, генетик чидамли ҳайвонлар яратиш ва уларни ҳар хил 
инфекцион касалликларга юқори даражада чидамли бўлган турларини 
яратишдек улкан вазифалар турибди. 
Шундай қилиб, ветеринар тиббиётда биотехнологиядан энг аввало генетик 
мухандислик усулларидан кенг фойдаланишни кенг имкониятлари ётибди. 
Бундан бош мқсад чорвачиликни санитария аҳволини яхшилаш, инсон ҳаёти 
учун хавф туғдирмайдиган чорва маҳсулотлар яратишдир. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling