Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
ВЕТЕРИНАР МЕДЕЦИНАДА БИОТЕХНОЛОГИЯ
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
ВЕТЕРИНАР МЕДЕЦИНАДА БИОТЕХНОЛОГИЯ Ҳайвонларда касаллик даражсини ўсиб кетиши ҳар доим ҳам бир ёки икки сабаб туфайли эмас, балки бунга қатор факторлар билан боғлиқ бўлиши, улар орасида эса мамлкатга четдан келтирадиган озиқа маҳсулотларини сифати ҳам бўлиши мумкин. Озиқ-овқат ва ҳайвонлардан олинадиган барча маҳсулотлар мамлакатга киришдан олдин давлат чегара назоратидан ўтказилади. Уни чегара ветеринар назорат пункти аэропортда, темир йўл вокзалларида, автомобил йўлларида амалга оширмоқлари лозим. Ўзбекистонда қатор Европа мамлакатларида содир бўлиб турган эпизоотия касалликлари учраганчалик йўқ. 135 Бундай касалликларни келиб чиқишига асосий сабаб, кўпчилик эпизоотия касалликларини, масалан йирик шохли ҳайвонларда лабсимон энцефалопатия яхши ўрганилмаганлиги сабабли, унга диагноз қўйиш жуда ҳам қийинлигидир. Ветеринария – санитария қоидаларига асосан Ўзбекистонга киритиладиган озиқа моддалари ва озиқага қўшимчалар шу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга экспорт қилувчи мамлакат маркази давлат хизмати томоидан руҳсат этилган корхоналарда ишлаб чиқарилиши ва доимий равишда уларни назоратида бўлиши керак. Йирик шохли ҳайвонларнинг лабсимон энцефалопатия касаллиги прион табиатли касалликларга киради. Прионлар одам ва ҳайвон бош миясида нейродегенератив ўзгаришлар чиқаради. Прион касалликларни трансмиссив лабсимон энцефалопатия касалликларига киритишади. Бу касалликлар узоқ муддатли инкубацион даврга эга бўлиб, (баъзида 30 йилгача), секин ўтади чанг шамоллаш белгилари ва мумун жавоби бўлмаган ҳамда фақат ўлим билан тугайдиган касалликлар сафида туради. Бу касаллик Буюк британияда эпидомияга айланиб кетиб, миллионлаб ҳайвонларни ўлимига сабаб бўлган. Шунинг учун ҳам бу касалликни мамлкатга кириб келишини олдини олиш мақсадида Россия 1989 йилдан бошлаб Буюк британиядан гўшт маҳсулотлари (консерва, қорамол сут маҳсулотлари, тирик қорамол, сперма, эмбрионлар, гўшт ва гўшт суяк уни ва бошқа озиқалар) ни харид тақиқлаб қўйилган. Мол гўштини Европада ҳамкорлик мамлакатларидан реэкспорт қилиш ҳам ман этилган. Юқумли касалликларга қарши курашни энг асосий йўлларидан бири- бу вакцинациядир. Бошма-бош вакцинация қилиш орқали оспа бутунлай йўқотилган, қутуриш, яшур ва бошқа касалликлар кескин қисқарган. Ўз вақтида вакцинация ўтказиш катта иқтисодий самара беради. Ананавий вакцина препаратлари кучсизланган ёки бутунлай фаолиятини йўқотган касал қўзғатувчилар асосида, ҳар хил озиқа муҳити иштирокида, аниқ бўлган ёки янги яратилган технологиялар асосида ишлаб-чиқарилади. Замонавий биотехнология кўплаб вакциналар вариантларини ишлаб чиқаришни режалаштирган, аммо улар орасида катта қизиқиш уйғотадиганлари: рекомбинат вакциналар ва вакцина антигенлардир. Ҳар иккала вакциналар ҳам ген-мухандислик усулларидан фойдаланиб яратилади. Рекомбинант вакциналар тайёрлаш учун одатда яхши ўрганилган қорамолларда оспа чақирадиган вирусдан фойдаланилади (оспа вакциналар). Оспа вирусининг ДНК сига ҳар хил касалликни чақирадиганларгақарши иммуноген оқсиллар кодловчи бегона генлар киритилади: грипп вирусининг гемагмотинини ва герпес вирусининг генкопротеин Д, гипатет В вирусининг сиртқи антигени, молярия антилени ва х.к.ли орқали олинган вакциналарни устунлик томони шундаки, ДНК участкаларини бирлаштириш асосида. Ҳар хил патогенларга қарши поливалент препаратлар яратиш мумкин. Бу эса ҳайвонларни бир вақтни ўзида ўша регионга ҳос бўлган кўплаб юқумли ва хавли касалликларга қарши эмлаш имкониятини беради. Вакцина антигенлар касал қўзғатувчиларни генини Е. coliга ачитқиларга, хашоратлар ёки сут эмизувчилар тўқималарига клонлаш орқали тайёрланади. Ҳозирги вақтда гепатитнинг HBS – вирусини сиртқи антигени (зардоб 136 гепатити), яшур вируси қобиғидаги оқсил VPI – генлари клонланган. Яшур вируси бир неча серобип ҳолатида учрайди. Оқсил мухандислиги усуллари ёрдамида бир оқсил антиген доирасида ҳар хил серотипларнинг иимуноген компопентларини тузилди. Вакцина антигенлар сақлаш ва ташишга чидамли, ишлатилиши нисбатан содда, жуда кам миқдорда оқсил сақлагани учун аллергенлик хусусияти ҳам ўша паст, инфекцион касаллик чақирмайди. Аммо, ҳозирча уларни иммуногенлиги пастлиги учун бироз муомма пайдо бўлиб турибди. Бунга сабаб, вакцина касал қўзғатувчини иммунитет ҳосил қилиш учун зарур бўлган барча компопентларини сақламаслигидир. Масалан, вирус ҳужайрани тарк этаётиб, кўпинча уни мембранасига «ўраниб» олади. Манашу мембрананинг ген мухандислиги йўли билан олинган оқсилда йўқ бўлган компопентлари, иммуноген ҳоссаларга эга бўлишлари мумкин. Вакцин-антигенларни иммуногенлигини кўтаришни, вакциналарнииммобилизация қилиш, ёки уларни липосомаларга киритиш, уларга адъювантлар (мутадиллаштирувчи моддалар) қўшиш орқали амалга ошириш мумкин. Биотехнологик изланишларни кўп йўналишлари тиббиёт ва ветеринария муоммоларини ечиш билан боғлиқ. Олимлар янги авлод нтибиотикларини яратиш устида тинмай меҳнат қилмоқдалар. Бунга сабаб, ҳозир ишлатилиб келаётган антибиотикларга кўпчилик касал қўзғатувчи микроорганизмларни ўрганиб қолганлиги, уларни заҳарлилиги, баъзи бирларини аллергенлик хусусияти ва бошқа камчиликларидир. Бу муоммони ечишда қуйидаги йўналишларда изланишлар олиб борилиши лозим: янги продуцентларни синаб кўриш, катта миқдорда антимикроб Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling