Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Тупроқда микроб ценозлари фаолиятини бошқариш, органик ва
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Тупроқда микроб ценозлари фаолиятини бошқариш, органик ва
минерал ўғитлар, алмашлаб экиш Тупроқдаги микроббиокимёвий жараёнларни фаоллигини ва тупроқ унумдорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, нордон тупроқларни охаклантириш ва алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйишдир. 58 Ўғитлар таъсирида тупроқ микрофлорасини ҳаётий режими ўзгариб боради. Дастлаб ўғитланган тупроқда микробиологик жараёнлар тезлашиб боради. Асосий физиологик гуруҳ микроблар билан бирга нитрофикация ва целлюлаза парчаловчи микроорганизмлар фаоллиги ошиб боради. Бу эса тупроқда аминокислоталар, ферментлар фаоллигини ошишига олиб келади. Узоқ вақт, сурункасига минерал ўғитлардан фойдаланган тупроқларда микробиологик жараёнлар сусайиб бораверади. Кўп йиллик кўзатувлар натижасида гунг ва минерал ўғитлардан баробар фойдаланганда тупроқдаги микробиологик жараёнлар узоқ вақт ошиб боргани кузатилган. Минерал ўғитларни юқори меъёри тупроқдаги баъзи-бир физиологик гуруҳ микроорганизмларни, хусусан аэроб азот ўзлаштирувчи ва анаэроб сульфатредукция қилувчи гуруҳларни фаолияти сусайиб кетишига олиб келади. Органик ўғитлардан алоҳида ва минерал ўғитлар билан бирга узоқ муддатда ишлатиш натижасида Л.А.Карягина шундай хулосага келади: "минерал ўғитларни тупроқ микрофлорасига таъсири бир қатор омилларга, хусусан ўсимлик вегетация даврининг оби-ҳавосига ҳам боғлиқ бўлади". Шундай бўлишига қарамасдан, минерал ўғитларга нисбатан органик ўғитлар тупроқ микрофлораси ва унинг фаолиятига кўпроқ таъсир қилади. Аммонификация ва нитрофикация қилувчи бактериялар сонини ошиши, торф- гунг ва NPK (азот, фосфор, калий) биргаликда ишлатилганда кузатилган. Ўзбекистон шароитида ҳам, тупроқ турларига қараб, маҳаллий ўғит ва NPK биргаликда ишлатилса, ҳамда нордон тупроқлар ўз вақтида оҳаклантирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай шароитда тупроқда актиномицетлар сони ошиб боради. Ўғитлар таъсирида целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар, шу жумладан микромицетлар сони ўзгариб бориши кузатилган. Ўсимликларни озиқланиш режимини меъёрига келтириш (органик ва минерал ўғитлар комплексидан меъёрида фойдаланиш) тупроқдаги микроорганизмлар фаоллиги, уларни азотни органик бирикмаларини минераллаштириш фаолияти билан мухофаза қилиб турилади. Микробиологик жараёнларни бошқариш имконияти фақатгина органоминерал ўғитлар тизимидан тўғри фойдаланиш орқалигина амалга оширилади. Тупроқка бундай таъсир, микроблар фаоллигини ошишига, хусусан ўсимлик илдиз тизимида микроблар фаолиятини ошишига олиб келади. Бу ҳолда, микроб массаси ошади, олиготроф микроорганизмлар фаоллиги, умуман тупроқ фаоллиги ошади. Тупроқ биодинамикасида кузатиладиган ўзгаришлар, биокимёвий жараёнларни кучайишига, органик моддаларни парчаланишига, умуман эса тупроқ унумдорлигини ошишига олиб келади. Сурункасига бир ўсимликни экиш (монокультура хокимлиги) тупроқ микрофлорасини ўзгаришига олиб келади. Бундай шароитда микромицетлар, актиномицетлар, спора ҳосил қилувчи бактериялар сони кўпайиб, фаол микроорганизмлар, хусусан азотфиксаторлар камайиб кетади. Монокультура ҳокимлигидаги тупроқларда протеаза, амилаза, пектиназа, целлюлаза, оксидланиш-қайтарилиш реакциясини олиб борадиган ферментлар фаоллиги пасайиб кетади. Хусусан, гумус ҳосил бўлиш ҳамда тупроқдаги 59 полифенолларни парчаланишида иштирок этувчи полифенолоксидаза ферменти фаоллиги бутунлай йўқолиб кетади. Ўсимликларни алмашлаб экиш тўғри ташкил қилинган тупроқларда ўсимликлар илдиз тизими билан узвий алоқада бўлган микроббиокимёвий компонентлар пайдо бўлади, бу эса биокимёвий жараёнларни ишлаб кетганидан хабардор қилади. Тупроқни мелиоратив ҳолатини яхшилаш уни агрокимёвий хусусиятини тузатиш, хусусан, органик углерод ва гумин кислотасини умумий миқдорини оширишга олиб келади. Шунда азот ва углерод моддаларини трансформациясида қатнашадиган микроорганизмларни сони ва сифати яхшиланади. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling