61
кўрсатадилар. Азот ютиш тизимини сунъий (ташқаридан туриб) ташкил қилиш
учун энг аввало симбиотик азотфиксация жараёнининг
генетикасини яхшилаб
ўрганиб чиқиш лозим бўлади.
АЗОТФИКСАЦИЯ ТИЗИМИНИНГ ХИЛМА-ХИЛЛИГИ ВА
УЛАРНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Азотфиксация
хусусияти
маълум
бир
таксонга
мансуб
микроорганизмларгагина хос эмас. Бундай хусусиятга
деярли барча асосий
гуруҳларга мансуб бўлган прокариотлар:
грамманфий ва граммусбат
эубактериялар, цианобактериялар, актиномицетлар ва архебактериялар эгалар.
Кўпчилик азотфиксация қилувчи микроблар диазотрофлар ҳисобланадилар,
чунки улар молекуляр азотни (N
2
) ягона
азот манбаи сифатида ишлата
оладилар. Аммо баъзи-бир бактериялар молекуляр азотдан фақатгина
ўсимликлар иштирокидагина фойдалана оладилар холос (
Rhizobium, Frankia).
Ниҳоят, бир қатор микроблар (
Azorhizobium, Anabaena, Nostoc) ўзларида ҳам
диазотрофия ҳамда ўсимликлар билан симбиозда яшаш хусусиятларини намоён
этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: