Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


nifN, nifV) Mo-Fe кофактори синтезини назорат қилади. Булардан ташқари  Klebsiella 2 та бошқарувчи генни, яъни nifA, nif H, D, K


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

nifN, nifV) Mo-Fe кофактори синтезини назорат қилади. Булардан ташқари 
Klebsiella 2 та бошқарувчи генни, яъни nifA, nif H, D, K, ва бошқа генларни 
транкрипция қилувчи оқсил синтезини, шунингдек nifL генининг махсулоти 
кислород ёки боғланган азот иштирокида nif-генлар транскрипциясини 
пасайтиради.
Аммо баъзи-бир азотфиксаторларда nifL гени учрамайди ва унинг 
вазифасини бошқа генлар бажаради.
 
Ўсимликларнинг азотфисаторлар билан симбиози 
 
Микроблар орасида азотфиксация қилиш хусусиятларини белгилаб 
бераётган омиллардан бири, уларни бундай хусусиятлардан истисно бўлган ва 
шу боис азотга эҳтиёж сезган организмлар билан симбиозда ҳаёт кечиришга 
мосланишларидир. Симбиозга мухтожлик энг аввало бошқа организмлардан 
(ҳайвонлар эса бу жараёнларни ўзлари бажарадилар) ёки органик 
чиқиндилардан (замбуруғлар сингари) азотли махсулотларни ўзларига 
сингдириб ололмайдиган ўсимликларда сезилади ва улар ёрдамида амалга 
оширилади.
Ўсимликлар билан ўзаро алоқада, тўғрироғи ўзаро таъсирда бўлиш 
хусусияти архебактериялардан бошқа барча гуруҳ азотфиксаторлар учун 
хосдир. Ўсимликлар билан симбиозда яшаб азотни ўзлаштирувчи 
микроорганизмларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: биринчи, ҳужайра ичидаги 
симбионтлар (Rhizibium, Frankia, Nostoc, Gunnerra билан симбиозда) иккинчи 


64
ўсимлик ичидаги лекин, ҳужайрага кирмайдиган микроорганизмлар (Anabaena 
ёки Nostoc, Azolla билан симбиозда); эндофит бактериялар Accetobacter ва 
Azoarcus ва ниҳоят учинчи, илдизда яшовчи ассоциатив диазотрофлар
(Azospirillum, Flavobacterium). Азотфиксация жараёнида иштирок этувчиларни 
ўзаро таъсири қуйидаги умумий стратегияни белгилайди: 
биринчидан, микроб ўсимлик учун зарур бўлган азотли моддаларни синтез 
қилади ва уларни ўз хўжайини ҳужайрасига етказиб беради, оқибатда
ўсимликни азотли моддаларга эҳтиёжи камайганлиги ҳисобидан уларнинг 
имкониятлари ошади, ўсимлик соғлом ўсиб, ҳосилдорлиги ошади; 
иккинчидан, ўсимлик микросимбионтга ўз бағридан “бошпана” (экологик 
имконият) ажратиб беради, оқибатда азотфиксация қилувчи микробларни 
бошқа гуруҳ микроорганизмлар (ўзлари яшовчи) билан рақобат қилишдан 
сақлайди, ҳамда азотфиксация қилиш учун сарфланадиган энергетик 
харажатларни қоплайди. 
Азотфиксация қилувчи микроорганизмлар билан фототроф организмлар 
симбиозида икки фундаментал биокимёвий жараёнларни, яъни азотфиксация ва 
фотосинтез жараёнларини симбиогенлик (бир-бирига фойда келтириб яшаш) 
кучайиши кузатилади. 
Аммо, симбиотик ўзаро таъсирни азот метаболитларининг фотосинтез 
махсулотларига алмашиш деб қараш унчалик аниқ бўлмас эди. Кўпгина 
ўсимликларни азотфиксация қилувчи бактериялар билан ўзаро таъсири 
жараёнида, ҳамкорларни (ўсимлик ва микроб) бир-бирларига жуда яқин 
(структуравий-функционал) тузилиши ва фаолият кўрсатиши кузатилади. Бу 
жараён ўсимлик ва бактерия генларини ўзаро бошқариш ва мувофиқлашган 
экспрессиясига асослангандир. Бу эса ҳамкор ҳужайралар фаолиятларини 
табақаланишига ҳамда улар орасида кучли бошқарув муносабатларини
кузатилишига олиб келиши мумкин. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling