Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Сигналлар рецепцияси ва процессинги
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Сигналлар рецепцияси ва процессинги
Nod омилларнинг синтези ва фенотипик самараси яхши ўрганилган, бунга сабаб, уларни бактериялар томонидан озуқа муҳитига ажралиб чиқиши ва шу туфайли, уларнинг фаолиятини in vitro тизимида осон моделлаштириш мумкинлигидир. Бактериал сигналлар рецепцияси ва унинг ўсимликка узатилиши кетма- кетлигини ўрганиш бирмунча қийин ҳисобланади. Nod-омилларнинг рецептори сифатида ўсимликларнинг лектинлари қаралади. Уларнинг симбиоздаги ролини ўрганишга бўлган қизиқиш 1970- йилларнинг охирларида янада ортди, бу даврга келиб илдиз тукчалари юзасига ризобиал ҳужайраларнинг адсорбцияланиши натижасида туганакларнинг ривожланиши, ризобий ҳужайралари ташқи сатҳидаги полисахаридларни дуккаклилар лектинлари билан ўзаро таъсири билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Симбиознинг ўзига хослигини, ўсимлик ҳужайралари ва бактерияларнинг ташқи структураларининг ўзаро комплементар таъсири асосида изоҳлайдиган «лектинли» назария 1980 йиллар бошида тақдим этилди. Турли хил дуккакли ўсимликларни, илдиз лектинларининг баъзи фракциялари синтезини назорат қилувчи генларни кўчириб ўтказилиши симбиотик хусусиятларнинг кенгайишига олиб келди. Дукакли ўсимликларни in vitro шароитларида Nod-омиллар билан ўзига хос боғланиш ҳосил қиладиган илдиз лектинлари фракциялари аниқланди ва уларни симбиоз муносабат ҳосил бўлишида ўта муҳим эканлиги кузатилди. Масалан, мазкур лектинларга қарши антитаналар билан ишлов берилган илдизларда тугунак ҳосил бўлмаслиги исботланди. Шунинг учун ҳам ўсимлик лектинлари Nod-омиллар рецепцияси тизимининг камида битта компонентларидан бири бўлиб хизмат қиладилар деган хулосага келинган. Nod-омилларнинг тузилиши ва тугунак ҳосил бўлишининг ўзига хослиги ўртасидаги боғлиқликни изоҳлайдиган назариялардан бири ўсимлик хитиназалари таъсирига чидамлиликни мазкур омиллар модификациялари белгилайди деган ғояни илгари суради. Дуккаклилар илдизи бир қатор хитиназаларни (шунингдек хитиолигосахаридларни парчалайдиган бошқа хил литик ферментларни ҳам) синтезлаши аниқланди. Бунда: а) баъзи хитиназаларнинг синтези Nod-омиллар томонидан фаоллашиши, б) хитиназаларга чидамлилик Nod-омиллар тузилмасига боғлиқлиги кабилар келиб чиқди. Юқорида мисол келтирилган R.leguminasarum bv viciae нинг «афғон» нўхати билан ўзаро таъсири шуни кўрсатадики, Nod-омилнинг ўсимлик хитиназаларига чидамлилиги R6 ҳолатнинг модификацияси натижасида қолдиқ қисмининг қайси бирига (ацил ёки фукозил гуруҳ) мансублигидан қатъий назар ортиши аниқланди. 71 Айнан шу мўътадилланиш R6-модификация қилинган сигналларни ҳосил қиладиган бактерияларнинг Sym-2 аллеллар кодлайдиган бардошлиликни енгишини белгилайди. Шунингдек, ўсимлик рецепторлари билан Nod- омилнинг ўзи эмас, балки литик ферментлар таъсири натижасида нишон- ҳужайраларда ҳосил бўладиган унинг процессинги махсулотлари ўзаро муносабатга киришиши эҳтимоли жуда юқоридир. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling