Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик
Нитрогеназа комплексининг биогенези
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Qishloq xujalik biotexnologiyasi
Нитрогеназа комплексининг биогенези
Бошқа азот ўзлаштирувчи микроорганизмлар сингари ризобийларда, нитрогеназа оқсили таркибини кодлайдиган nif НДК генлари, шунингдек унинг кофакторлари шаклланиши, синтезнинг бошқарилиши ва етилишини белгилайдиган бошқа хил nif-генлар мавжуд. Ризобийларда ва симбиотик бўлмаган азотфиксаторларда нитрогеназа таркиби генлари транскрипцияси nif А генлари орқали фаоллашади. Шу билан бирга ризобийларда симбиотик азотфиксация учун хос бўлган, яъни fixL, fixJ ва fixК генлардан ташкил топган бошқарув тизими аниқланган. FixLJ генлари икки компонентли регулятор тизими (fixL мембрананинг оқсил- сенсори, киназа ва фосфатаза фаолликларига эга, fixJ –транскрипциянинг цитоплазматик фосфорилланган регулятори) ни кодлайдилар. Бундай бошқарув тизимининг фаоллиги фақат микроаэрофил шароитларда амалга ошади, чунки FixL О 2 сенсори вазифасини бажарадики, бу эса фақат ген иштирокидагина амалга ошади. FixК оқсили Crp-Fnr оиласига мансуб бўлган транскрипцион регулятордир. Ризобийларда азотфиксацияни бошқарув тизими, нитрогеназанинг таркибий генларидан ташқари, dctABD (улар азотфиксация жараёнининг асосий энергия манбаи бўлган дикарбон кислоталарнинг бактероидларга транспортини кодлайдиган), fix NOPQ ва fix GHIS (бактероидларнинг нафас занжирида электронлар транспортини таъминлайдиган cdd 3 типдаги бактероид цитохромоксидазаси синтезини кодлайдиган) генларнинг экспрессиясини ва геннинг биосинтезини назорат қиладилар. Симбиотик бўлмаган азотфиксаторлар ризобиал тизими nifгенларнинг боғланган азот билан репрессияси учун жавобгар, яъни Klebsiedlaнинг nifl генига хос бўлган элементларни сақлайди. Бу тугунаклардаги азотни ўзлаштириш жараёни боғланган азот миқдори ошиқча бўлган шароитлардагина амалга ошиши билан боғлиқ, тугунакларнинг ҳосил бўлишини ва боғланган азот миқдори меъёридан ортиқ бўлганда азотфиксация жараёнини бошқаришни эса хўжайин-ўсимлик бошқаради. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling