АЗОТНИ ЎЗЛАШТИРУВЧИ СИМБИОТИК БИОТИЗИМЛАР
ЭВОЛЮЦИЯСИ ВА ГЕНЕТИК АСОСЛАРИ
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ўсимликларнинг
азотфиксаторлар
билан
симбиози
ўсимлик
микроорганизм муносабатининг энг кенг тарқалган ва чуқур ўрганилган
шаклларидан бири ҳисобланади. Ҳосил бўлган симбиозлар ўзининг асосига
кўра икки томон учун ҳам фойдали (мутуалистик) бўлиб, бироқ баъзи
шароитларда (муҳитда боғланган азот миқдорининг кўплиги, етарли бўлмаган
озиқланиш, генетик ўзгаришлар) бу муносабатдан паразитизмга ўтиши ҳам
мумкин. Бундан ташқари дуккаклиларнинг ризобийлар билан муносабати
механизмлари ўсимликлар билан фитопатогенлар муносабатига ўхшаш умумий
босқичларга эга. Шундай қилиб азотфиксацияловчи симбиозларни ўрганиш
Антон Де Бари таклиф этган симбиоз концепциясининг тўғри эканлигини
тасдиқлайди. Бу олим «симбиознинг асосий белгиловчи хусусияти унинг
«фойдали» ёки «зарарли» лигида эмас, балки шериклар орасидаги алоқанинг
узоқ давом этишидадир» деб ҳисоблашни таклиф этган. Бундай ёндашув
симбиотик тизимларни организмдан ташқари мўътадил комплекс сифатида,
яъни бу тизимга кирган организмлар эркин яшаган ҳолатида эга бўлмаган янги
экологик ва метаболитик имкониятларга эришадилар, деган қарашни юзага
келтиради.
Икки хил типдаги азотни ўзлаштирувчи тизимлар – дуккакли-ризобиал
симбиоз ва цианобактерияларнинг ўсимликлар билан симбиози генетик
назорати тўғрисидаги маълумотларни таққослаб кўриб, бу муносабатларни
тавсифловчи қатор умумий белгиларни кўриш мумкин (4.6-жадвал):
Биринчидан, симбиознинг иккала гуруҳи ҳам шерикларнинг сигнал
муносабатига асосланади, сигналлар эса бевосита генлар экспрессиясига
таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида симбиотик тузилмаларнинг
морфогенези ва ўсимликлар билан бактерияларнинг метаболитик юқори
интеграциясига олиб келадиган шериклар генларининг мувофиқлашган
бошқарилуви ва дифференциал экспресияси кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |