Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Туганак бактериялар асосида препаратлар тайёрлаш технологияси


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Туганак бактериялар асосида препаратлар тайёрлаш технологияси 
1886 йилда Германияда Ноббе ва Гильтнер дукакли ўсимликларни 12 тури 
учун туганак бактериялар аралашмасидан тижорат препаратини тайёрлашди. 
“Нитрогин” 
номини 
олган 
бу 
препаратни 
қўллаш 
дукаклиларни 
ҳосилдорлигини бирмунча оширди, шунинг учун бу бутун дунё тадқиқотчилар 


97
эътиборини тортди ва ҳозирги вақтгача сақланиб келмоқда. 
Туганак бактериялар препаратини АҚШ да (1886), Венгрияда (1898) ва 
Англияда (1906) тайёрлай бошлашди. Россияда туганак бактериялар препарати 
билан тажриба олиб бориш Л.М.Будинов (1907) ва кейин И.А.Макринов (1915) 
томонидан бошланди. 
Туганак бактерияларни препаратларини тайёрлаш учун уларни дукакли 
ўсимликлар (нўхат дони, ловия ва бошқалар) қайнатмаси муҳитида ўстирилади. 
Қўшимча углеводлар -глюкоза, сахароза ёки бошқа углевод бирикмаларини
масалан: маннит қўшилса культура ўсиши тезлашади. Шунга ўхшаш агар-агар 
солиниб, агарли муҳит ҳозирги вақтгача туганак бактерияларни препаратини 
олиш учун (Болгария, Руминияда) қўлланиб келинмоқда. 
Бу шаклда саноат асосида нитрогин ишлаб чиқариш, агар-агарнинг 
ноёблиги ва баҳосининг юқори эканлиги туфайли иқтисодий самара бермади. 
Бу масалада тупроқни (одатда боғлар тупроғини) субстрат сифатида 
фойдаланиш, нисбатан яхши натижа берди. 
Стерилизация қилинган - тупроқ, сут шишаларига, флаконларга ва шу каби 
бошқа идишларга жойланади, туганак бактерияларнинг суюқ культураси 
юборилади. Лекин тупроқ нитрогинида бактерияларни юқори титрига эришиб 
бўлмайди. Шунинг учун кўп тажрибалардан кейин субстрат - ташувчи 
(бактерияни ўзига шимдирувчи) сифатида торфдан фойдалана бошланди. Торф 
заҳирасига эга бўлмаган мамлакатлар субстрат сифатида бошқа махсулотлардан 
фойдаланила бошланди.
Республикамизда Фанлар Академияси Микробиология институтида 
туганак бактериялар асосида “Бактериал ўғит” номи билан дукакли 
ўсимликларни 
ҳосилдорлигини 
оширадиган 
атроф 
муҳитни 
ифлослантирмайдиган, юқори самарали препаратлар ишлаб чиқарилган ва 
амалиётда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Бунда бактериянинг ёпиштирувчиси сифатида қуритилган балчиқ, 
сувўтлари аралашмасидан ва гўнгдан фойдаланилади. 
Соя ўстиришда бир неча йил тажрибаларда синаб кўрилган, юқори самара 
бергани аниқланган. Бундан ташқари республикада заҳиралари етарли бўлган 
кўпгина азотли субстратлардан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ишлари 
олиб борилмоқда ва амалиётда синаб кўрилмоқда. 
Бактерияли ўғит тайёрлаш технологияси бир қанча босқичдан иборат: 
Туганак бактериялар культурасини ўстириш ва сақлаш; 
Суюқ культура (инокулят) олиш; 
Субстрат-ташувчи тайёрлаш; 
Стерилизация қилиш; 
Инокуляция қилиш ва тайёр препаратни сақлаш; 
Ишлаб чиқаришни назорат қилиш; 
Амалиётдаги самарасини статистик таҳлил қилиб бориш. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling