Давранов қ. ҚИшлоқ ХЎжалик


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.83 Mb.
#1062136
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   108
Bog'liq
Qishloq xujalik biotexnologiyasi

Bacillus radiccola деб номлади. Тез вақтларда бошқа эркин азотни 
ўзлаштирувчилар ажратила бошланди. Ҳозирги вақтда жуда кўплаб прокариот
микроорганизмларнинг азот ўзлаштирувчилар эканлиги маълум бўлди. Улар 
ичида симбиоз ва эркин яшовчи турлари мавжуд. 
Туганак бактериялар хоссалари. Ҳозирги вақтда азот ўзлаштирувчи 
дукакли ўсимликлар илдизида ҳамкор (симбиоз) ҳолда яшаб, туганак ҳосил 
қилувчи бактерияларни Rhizobium ва Bradyrhizobium туркумига киритилган 
(“rhzio” грекча бўлиб илдиз маъносини беради ва bio -ҳаёт деганидир). 
Буларнинг турларини номланиши, қайси ўсимлик илдизида туганак ҳосил 
қилса, шу ўсимлик номи билан аталади. Масалан: Rhizobium lupini -люпин 
илдизида туганак ҳосил қилувчи бактерия, R.trifolii -клевер илдизида ва шунга 
ўхшашлар. Лекин бундай номлаш қандайдир даражада шартлидир. Rhizobium 
туркумининг айрим турлари кўп миқдордаги илдиз турларида ҳатто турли хил 
туркумдаги дукакли ўсимликларда туганак ҳосил қилиши мумкин. 
Дукакли ўсимликлардан (уларни 1300 га яқин тури, 550 туркуми маълум) 
тахминан 1300 турида туганак ҳосил қилиши аниқланган. Туганак бактериялар 
тупроқда ҳам учрайди, лекин у ёки бу дукакли ўсмликлар илдизида фаол 
туганак ҳосил қилиши учун ўзига хос бўлган шароитни талаб қилади. Туганак 
бактерияларнинг ҳужайраси ёш культурада одатда таёқчасимон (0,5-0,9
1,2-3,0 
мкм) шаклда бўлади. 
Лекин айрим шароитларда овал шаклига, кокксимон, шунга ўхшаш 
ноксимон ва шохланган бўлиши ҳам мумкин. Шундай катта, кўпинча нотўғри 
шаклдаги ҳужайралар (бактероидлар) одатда туганакда кузатилади, кўпгина 
туганак бактерияларнинг ёш ҳужайраси ҳаракатчан перитрихли ҳолда 
жойлашган хивчинларининг мавжудлиги туфайли грамманфийдир. 
Улар заҳира махсулотлар сифатида поли-
гидрооксибутират ҳосил 
қиладилар. Бўлиниш йўли билан кўпаяди. Туганак бактериялар тез (нўхат, 
клевер, беда, ловия, донли ва бошқалар ўсимликлар) ва секин ўсувчи (люпин, 
соя, ерёнғоқ ва бошқалар) бактерияларга бўлинади. Тоза культура ҳолатида 
углеводли ёки айрим бошқа органик моддалар бор муҳитда ўсади. Айрим 
штаммлари автотроф шароитда энергия манбаи сифатида молекула ҳолидаги 
водород мавжуд бўлган муҳитда ўсиш қобилиятига эгадир. 


95
Яқин вақтларгача ҳамма туганак бактериялар молекуляр кислородли 
шароитда ўсади деб ҳисобланар эди. Лекин яқинда кузатилдики, туганак 
бактерияларнинг айрим штаммлари анаэроб шароитда электрон акцептори 
сифатида нитрат мавжуд бўлган муҳитда ҳам ўсиш қобилиятига эга экан. 
Турли хил турларининг ўсиши учун меъёрдаги ҳарорат 25
30
0
С дир, 
меъёрдаги pH кўрсаткичи кўпинча 6,8
7,0 бўлиши керак. Туганак бактериялар 
препаратини амалиётда қўлланилганда битта ўсимликка ишлов бериш учун 
зарур бўлган бактерия ҳужайралари миқдори анча катта (1 та уруғга 500 дан 1 
млн. гача) бўлиши лозим, лекин илдиз тўқимасига саноқли ҳужайраларгина 
ёпишади. 
Бактерия ўзининг ўсимлигини (ҳамкорини) илдиз ўсимталарида 
жойлашган махсус глеикопептид - лектин моддаси ёрдамида билиб олади. 
Илдизда туганаклар пайдо бўлиши ўсимликда биринчи чин барг тараққий 
қилиши даврида кетади, ва бир йиллик ўсимликларда улар узоқ вақт фаолият 
кўрсата олмайди, туганакларнинг некрози ўсимлик гуллаши даврида 
бошланади. Бактериоид ҳужайраларининг бир қисми лизис бўлади, қолганлари 
майда кокклар кўринишида тупроққа тушади.
Туганак 
бактериялар 
томонидан 
ўзлаштирилган 
азот, 
бошқа 
прокариотлардаги каби аммиак ҳосил бўлишига олиб келади, ундан кейин 
аминокислоталар синтезланади. Бундан ташқари, азот ўзлаштириш жараёни 
кўпинча молекула ҳолдаги водородни ажралиши билан бирга кетади: 
N

 8H

8e

nATФ  2NH
3
 H
2
 nAДФ nФ 
Молекула ҳолидаги азотдан аммиак ҳосил бўлишидаги ва молекула 
ҳолдаги водород ажраб чиқишидаги жараёнда икки компонентдан иборат 
нитрогеназа ферменти иштирок қилади. I
компонент- таркибида темир ва 
молибден бўлган оқсил, II
компонент-эса таркибида фақат темир ушловчи 
оқсилдир. Нитрогеназа ҳосил бўлиш ва унинг фаоллиги фақат анаэроб 
шароитдагина кетади. 
Шу сабабли аэроб азот ўзлаштирувчилар, у ёки бу йўл билан уларни 
фаолият кўрсатишлари учун шароит яратиш керак. Туганак бактерияларда бу 
вазифани бажаришда туганакдаги леггемоглобин қатнашади, у қондаги 
гемоглобинга ўхшаб молекула ҳолдаги кислородни ўзига боғлаб олади ва 
қайтариб чиқаради.
Леггемоглобинни ҳосил бўлиши фақат туганакда кузатилади. Туганак 
бактрияларни амалиётда қўллашдан маълумки, туганак қанча қизғишроқ бўлса 
(леггемоглобинни мавжудлиги натижасида) шунча интенсив азот ўзлаштириш 
кетаяпти деймиз. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling